Асосий мавзулар
21 november 2021

Ферузаларга доимо қийин бўлган

Сиëсатчи бўлиш¸ сиëсатга кириш бугунги Ўзбекистонда бошни кундага қўйиш билан баробар. Бу ҳақда Жаҳонгирга ëзувдим сал олдин. «Сенга гул отган оломон сиëсатга кирганингдан кейин тош отади. Тирноғинг остидан кир қидиради» ва уларда бу ҳақ бор. Чунки сиëсатга кирган одам сайловчига бу ҳуқуқни беради. Чидаганга чиқарган. Урушда туриш йўқ.

Энди бугунги ўзбек жамиятида аëл бошинг билан сиëсатга кириш ўн марта оғир. Чунки омма назарида хотиннинг ўрни ўчоқни ëнида. Қўли косов, сочи супурги бўлиб уйда кўмилиб ўтириши керак. Шу маънода ўртачирчиқлик депутат Феруза Бабашева зиммасидаги юк ўта оғир. Унинг аҳволи тегирмон билан курашган Дон Кихот аҳволидан оғир.

Дон Кихотнинг ëнида Санчо бор эди ҳар ҳолда. Ҳозир Феруза билан гаплашиб, дардини тингладим. «Бир нарсани билмасангиз, ёзманг! Бошқалар ҳам ëзмасин, танаси бошқа дард билмас», деди Феруза:

«Менинг бошимдан нималар ўтганини сиз қаердан биласиз? Буни сизнинг қизингиз, фарзандсиз ҳар куни уйингизга йиғлаб келса биласиз, 100 марталаб ўзини ўлдирмоқчи бўлса биласиз. Ёмон йўлга юрмай, бировга 2, 3, 4, 5-хотин бўлмай, деб фарзанд олиб боқса биласиз. Эрининг хиёнатидан кейин ажрашиб, 11 йил ёлғиз яшаса биласиз. Аллоҳдан тилаб олган боласини кўнгли, қадри учун оилам бор, деб юрса биласиз. Умрини, ҳаётини, ўзини нима биландир овутиб, Ватан учун, халқ учун беминнат ишлаб юрса биласиз. Ўзида яшаш учун куч топиб юрса биласиз. Ношуд, пасткашлар қўлида хўрланса, хор бўлса биласиз…

Айтинг-чи, мени муҳокама қилиш сизгами шунда? Менинг индамаганим заифлигим эмас!»

Суҳбат давомида Феруза унинг бошига тушган кўргулик ҳеч бир хотин-қиз бошига тушмаслигини тилади.

Жорий йилнинг 7 августида ижтимоий тармоқларда тарқалган бир видеода Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирининг балконида жинсий алоқа қилаётган жуфтлик акс этган. Унга берилган изоҳда видеодаги аёл журналист Феруза Нажмиддинова дея тақдим қилинган ва бу исботини топмаган эди.

1964 йили Латиф Файзиев «Улуғбек юлдузи» деган фильмни суратга олди. Мақсуд Шайхзода асари асосида олинган бу фильмда султоннинг Феруза исмли хотини махаллий халқ ғийбати марказида қолади. Ферузаларга доимо қийин бўлган.

Рассом Туз.

Тағин ўқинг
20 november 2025
Симоб ва уни ўз ичига олган бирикмаларни эркин сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки ундан маиший шароитда фойдаланишга рухсат берилмайди. ...
26 january 2016
Ўзбек қўшиқчиси Наргизнинг шанба куни рус миллатчи аëллариниг ҳужумига учрашига ижтимоий тармоқдаги қадимчи ўзбеклар ҳамдардлик билдиришмади. Аксинча тармоқлардаги муҳофазакор ...
22 october 2025
Бир пайтлар мусулмон дунёсида катта нуфузга эга Туркистон мамлакатларининг халқаро обрўси бутунлай тушиб, уларнинг хоин ҳукмдорлари кейинчалик ҳам Россия ...
17 november 2025
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...