Видео
21 march 2023

Баҳодир Файз: Ўзбекистон ким учун очиқ, ким учун ёпиқ?

Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган сиёсатшунос Баҳодир Файзни таклиф қилганмиз. Мавзу Каримов давридан буён Ўзбекистонда давом этаётган дабл стандартлар ҳақида. Бугунги кунда мамлакат қонунчилигига кўра, бир вақтнинг ўзида икки мамлакат ватандоши бўлиш мумкин эмас. Бироқ ёзилмаган қонунларга кўра, бугунги кунда кўпчилик бир вақтнинг ўзида ҳам Ўзбекистон, ҳам Россия, ёки ҳам Америка ватандошлигини олишмоқда. Шунингдек, айниқса Мирзиёев иқтидорга келган даврдан бошлаб ҳорижда яшаётган айрим юртдошларимиз, жумладан Каримов даврида исталмаган шахслар ҳам Ўзбекистонга бемалол бориб келишмоқда. Лекин бу қоидалар ҳам ҳамма учун бир ҳилда эмас.

Хўш Ўзбекистон эшиги бугун кимлар учун ёпиқ ва кимлар учун очиқ? Баҳодир Файзга айни савол билан мурожаат қилдик. Эслатиб ўтамиз АҚШнинг Пенсильвания штатида яшаётган юртдошимиз Баҳодир Файз Ўзбекистонга виза олиш учун бир неча бор ариза топширган, бироқ ҳар сафар рад жавобини олган.

Видео: https://youtu.be/VD64g_asWUA

Сиз узоқ йиллардан буён АҚШда истиқомат қилаётган юртдошимиз Баҳодир Файзнинг Ўзбекистондаги кириш-чиқиш тизими ва Каримов давридан буён турли шахсларга қарши қаратилган иллат, дабл стандартларга оид фикрлари билан танишдингиз. Элтуз айни мавзуга яна қайтади ва бошқа фикрдаги шахсларни ҳам сухбатга тортиши мумкин. Кўрсатувларимизни кузатиб боринг. Каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

Тағин ўқинг
5 june 2017
«Ўзбекконцерт» бирлашмасида президент девонидан келган вакил иштирокида ўтказилган шошилинч йиғилишда ижтимоий тармоқда пайдо бўлган “Султонимиз омон бўлсин!” қўшиғи кескин ...
10 may 2019
Рассом Туз
17 november 2023
Куз келди, гуллар ҳазон. Дарахтлар баргини тўкиб совуқ қишга ҳозирланмоқда. Қашқадарëдаги айиқлар деҳқонободликлардан анча тепадаги ғорларга кириб, қиш уйқусига ҳозирланмоқда. ...
18 july 2024
Видеода Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев фермерни уряпти. Воқеа апрел ойида юз берган. Куни кеча эса мажлисда ҳоким Дўстлик ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...