Кўзқараш
19 april 2023

Унутилган севги хроникаси…

Ҳаммаси 2022 йил январида Cамарқанднинг Пастдарғомида 33 ёшли кам таъминланган эркак 31 ёшли аёл уйига дори олиб борган кундан бошланди. 

Сиз ўшами, деди аёл. Ҳммм мен ўшаман, деди эркак. Ўртада «любов-марков» бошланди. Ағи тушунарли – улар кўп вақтларини бирга ўтказа бошлашди. Қандилларнинг силкиниши бир неча ой давом этди. Сўнг,  эркак аёл билан мулоқот қилишни хоҳламаслигини айтди. Ишқ адоватга айланди. Аёл интиқом ўтида ёна бошлади. 

Йигитга бирга тушган яланғоч сурат ва видеоларини юбора бошлади. 

Йигитга агар севги бадалини дўллирда тўламаса, интернетда тарқатиб юбришини айтди аёл. 

Йигит собиқ суюклисининг шантаж йўлига ўтганига ишонгиси келмасди. Лекин айтган пулини бошидан айлантириб-айлантириб берди. Еб қўйдим, лабини пичирлатди йигит дамини чиқармай.  

Аммо, вақт ўтган сайин, аёлнинг иштаҳаси аждарҳолар сингари карнайлашиб борарди. Ҳўпла оғзим ҳўпла дерди, очопат собиқ ўйнаш. Бир неча ой ичида эркак чўнтаги қуриди, мажоли қолмади. Охирги гал аёл 15 минг кўкидан сўради. 

Ва ниҳоят эркак «э, боре» дедию полицияга бориб, содир бўлган ҳамма нарсани айтиб-айтиб ташади.  

Бунақа воқеаларни кўравериб, ҳатто бошларидан ўтказавериб пири комилга айланган милисалар шессекундда ечим йўлини топишди: 

аёл навбатдаги пул траншини талаб қилган пайтда эркак қўлига сиёҳ урилган сохта 6 минг дўллрни тутказишди.

У ёғи ҳинд филмлар сингари – аёл пулни жарақ-жарақ санаб олаётган пайтда милиса шаппа босди. 

Аёл қамағда… Қиссадан ҳисса шуки, эркаклар бегана аёл кўзини сузса дарров арқонни узаверманглар. Унутманг, уйда сизни муштипар хотинингиз кутаяпти…. Бепул пишлоқ фақат қопқонда бўлади. Ашнақа…  

Рассом Туз

Тағин ўқинг
5 january 2025
Бугунги мақоламиз Ўзбекистондаги энергетика инқирози, Россияга қарамлик ва ўтган йилга якун ясаган бечора ўзбек дамасчисининг бир жуфт тешик кавуши ...
13 january 2021
2019 йил октябрда давлат хизматчиларининг даромади ва мулкини декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва 2020 йил бошидан ...
5 january 2016
Янги ҳамкоримиз бизга жўнатган илк ҳажвий сурат «Каримовнинг амал курсиси» деб номланади. Elsevar тахаллуси билан ижод қилишни маъқул кўрган ...
13 november 2020
Ҳазратим, очликдан ўлдим, егани нон бер менга, Кофир ўлғайман агар десамки, баҳмон бер менга. Мошу буғдойу гуруч берким, шулар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...