Кўзқараш
22 november 2024

Демократия ва автократия: Қудратлар айрилган тузум аҳамияти

Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган Германия президенти «Анавини ишдан ол, мановди қамаб таша,» демайди. Германиядаги вазир ўзининг вазир ашнасига «Мўҳтарам мен билан гаплашмай қўйди. Ишдан обташаса керак» деб йиғламайди.

Дойчебанн темир йўллари бошқарма бошлиғи газетада ишлайдиғон қудасини олдига бориб, «Бош вазирнинг акаси ҳақидаги мақолани обташанг, бўмаса мени қамашади» демайди. Нега демайди? Чунки қудратлар ажралган.

Ҳатто диний зомбилар халифа деб кончат қиб ташайдиган Эрдўғон ҳам Истамбулнинг шарафли ҳокими Акрам Имомўғлини ишдан ололмайди. Ҳозир қамағда ўлимтик бўлиб ëтган Салим деган криминал бир тип «Мирзиëев пошшомиз» деб майкасига ëздирганди. Юридик фанлари кандидати бўлган тройной шаллақи ҳожи ашлачи Юлдуз Усмонова ҳам «пошшойимиз» дейди. Дилпуз деган артс «Султоним» деб чиқувди.

Подшо, султон, қирол ëки амир лавозим отадан болага ўтадиган монархия тизимида бўлади. Ўзбекистондаги раҳбар сайлаб қўйилган хизматкордир, холос. Абсурд шуки, бу ҳақиқатни Мирзиëевнинг ўзи ҳам айтган. «Давлат мулозими – бу хизматкор» деган. Мирзиëев тушунган гапни эл улус тушунишни ҳам истамайди.

Генларида лаганбардорлик кодланган манглайи қора элат бу. Биринчи раҳбарга чекланмаган ваколат бериб, уни тизгинлаш тизимлари ишлашини истамаган халқ чекланмаган зулм билан юзма юз бўлади. Ўша чекланмаган зулм оқибатида ишдан олиниб қамоққа ташланганларни бугун қамоқдан чиқарсангиз яна «султоним» деб ўзини мўҳтарам аяғи тагига отади.

Бўлдида энди,бир ташадинг, икки ташадинг. Яъни булар автократиянинг ëмонлигини тушуниб ета олмайди. Миясида ўша тушунадиган жойи едирилиб кетган. Тарихий параллел келтирсам.

Ўрис босиб олишидан бир ҳафта олдинги Хива хонлиги. Хоноғо (Мадримхон) битта вазирни коррупцияда айблаб ишдан бўшатади. Ўша вазир хоноғонинг ëши катта қариндошлари қалбига хитрлик йўллари билан кириб, «ишдан бўшатиш»ни атмен қилдиришни сўрайди.

Хоноғанинг ëши катта қариндоши эрталаб Мадрмхоннинг олдига боради. «Отанг сендан хапа. Нега анави вазирни ишдан олдинг,» дейди. Хоноға ҳайрон бўлиб: «Отам палон йили ўлувди¸ давно кўкариб чиққан. Қандай қилиб хапаўлади,» дейди. Қариндош ҳам бўш келмай: «Тушимга кириб айтди,» дейди. Хоноға бўлса «Нега мени тушимга кирмади» деса, қариндош унга: «Чунки сендан хапа,» дейди. Аргумент – бетон.

Шундан кейин хоноға вазирни бўшатиш ҳақидаги фармонни йиртиб ташлаб, «ишга қойтариб қўйинглар бу тўрамни, ойлигини оширинглар, мендан битта тўн ҳам падарка қилинглар. Илло ўлган отам рози бўлсин мендан,» дейди.

Бу анекдод эмас бўлган воқеа. Баëний ëзиб қолдирган. Бу ўрислар Хивани босиб олишидан сал олдин 1873 йил бошида бўлган воқеа. Ўша йили Испан халқи ўз қиролини онтариб ташаб республика эълон қилган эди.

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
23 february 2016
Рассом Элсевар ўзбекистонлик қарияларнинг пенсияларини пластикка ўтказиш билан боғлиқ ижтимоий муаммоларини ҳажв мўйқаламига тортишда давом этади. Дўконларда, ёзилмаган қоидаларга ...
14 february 2025
Cалом қадрли Элтуз муҳлислари, бугун 13 февраль, мен Қудрат Бобожон ҳалиям таътилдаман. Элтузнинг хавфсизлик масалаларини таъминлаш ишлари билан шуғулланаяпман. ...
28 june 2016
27 июн – Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан давлат раҳбари йўллаган табрик мамлакат журналистлари ...
5 january 2016
Elsevar тахаллуси билан ижод қилишни маъқул кўрган бу рассом йигит 34 ëшда. Бухорода яшаб ижод қилади. Eltuzнинг штатли рассоми ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...