ART-DURBIN
29 august 2025

«Эл ва тузинг билан бирга бўл!»

Юксак дидли шоир дўстимиз  Болтабой Бегматовнинг маддох шоирларга эътирози:

Шоирлар пойтахтга кўчиб кетдилар,

Отиз сенга қолди, чел сенга қолди.

Шоирлар пойтахтни макон этдилар, 

Қақраган ариқлар, кўл сенга қолди.

Қолди қум, туз босган, бемор далалар,

Чорва сенга қолди, чўл сенга қолди.

Қолди содда, танти, жўмард болалар,

Кетмон сенга қолди, бел сенга қолди.

Юрак каби яқин, жигардек қиймас, 

Сабр, матонатли эл қолди сенга.

Шижоатли, лекин осонни суймас,

Мўъмин ва камсуқум феъл қолди сенга.

Сен-чи, қочолмайсан пойтахтга илло,

Меҳринг узолмайсан шу она ердан.

Енгинг шимарасан айтиб, «Бисмилло!»

Куйлагинг оқарар шўр таъм тердан.

Тонгдан шомга қадар билмайсан тиним,

Боладай қувнайсан, ризқ-рўз яратиб.

Юрагингдаги шашт сўнмасин, иним!

Юрма ҳасад этиб, юрма қаҳр этиб!

Қўявер, шоирлар турсин шаҳарда,

Сен кетмон, ўроғинг, белинг билан бўл!

Бахт шаҳарда эмас, меҳнат, меҳрда,

Сен шу дала-тузинг, элинг билан бўл!

Болтабой Бегматов

Тағин ўқинг
29 may 2017
Икки йилдан бери Истанбулда яшаб келган Ўзбекистон ватандоши Шаҳноза. К ўзи билан бир уйда истиқомат қиладиган укаси 24 яшар ...
7 march 2019
Эски чангаклар Ўзбекистондаги ислоҳотларга қандай тўсқинлик қилмоқда? Февралдаги бир янгилик Ўзбекистонни ларзага келтирди: бор-йўғи бир йил муқаддам Давлат хавфсизлик ...
20 april 2023
Олий судда совет даврида қатағон қилинган яна 208 нафар шахс оқланди. 30 йил кечиккан бўлса ҳам олқишга лойиқ иш.  ...
12 september 2019
Ўзининг “Америка касаллиги” билан оғриганини тан олган амалдор халқни кўп гўшт еб қўяётганликда, бунинг натижасида гўшт нархи кўтарилиб кетаётганликда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...