Кўзқараш
4 october 2025

«Ва мен шу чиркинлик ила мафтунман…»

Бугун ўзбеклар қўшиқ қилиб куйлаётган, тармоқдаги қисқа рилзларда такрор ва такрор миямизнинг қатиғини чиқараётган маза матрасиз шеър мисраларини беихтиёр тингларкан ҳар бир ўзини бу соҳада мукаммал дидга эга бўлган деб билувчи одам каби ўзимни енгилган ҳис қилдим. «эримайди қор…», «отиз бўйида челак», «қўқ жигули», «лада…» Эҳтимол, чиндан ҳам дунёда айтилмаган оҳанг қолмагандир.

Бугун ўзбеклар қўшиқ қилиб куйлаётган, тармоқдаги қисқа рилзларда такрор ва такрор миямизнинг қатиғини чиқараётган маза матрасиз шеър мисраларини беихтиёр тингларкан ҳар бир ўзини бу соҳада мукаммал дидга эга бўлган деб билувчи одам каби ўзимни енгилган ҳис қилдим. «эримайди қор…», «отиз бўйида челак», «қўқ жигули», «лада-ламбада…» Эҳтимол, чиндан ҳам дунёда айтилмаган оҳанг қолмагандир. Яъни янги айтиладиган фикр зўрларнинг энг зўри бўлиши керак. Чунки Гомердан тортиб, Муҳаммад Солиҳ даражасигача бўлган шоирларни кўрган жамиятнинг танлов миқёси жуда катта. 

Лекин нега унда ўзбеклар ёзаётган шеърлар ва кўшиқлар мазмуни юз йиллар, минг йиллар бурунгидаги каби саёз. Нега ўзбеклар савияси бугун «Эгаси бор юртнинг эртаси бордир» дея шиғир битаётган ёки «Юрт тинчлигин ўйлаган султонларга тасанно» деб бир арава пахтани ўртага тўккан Сирожиддин Саййид, «эски замонлардан айтмайман деб қасд қилдим» дея минғиллаётган қўшиқчи мадвазир даражасида бўлиши керак?

Бу каби шеърларни эшитавериб қулоққонди бўлган Ўзбекистоннинг ўлган президенти Ислом Каримов катта бир залда шоир Эркин Воҳидовни турғазиб қўйиб, «менам шеър ёза оламан!» деган эди. Албатта, сарказмга ўхшаш бўлсада бу фикрда жон бор. Бугун трендга чиқаётган шеърларни эшитиб Каримов ҳам, унинг набираси Маша ҳам улардан яхшироқ ёзган бўларди дейиш мумкин. Айниқса сунъий интеллект ривожланаётган бир паллада…

Мен биламан сунъий интеллект юксак санъат даражасида ҳеч нарса ярата олмайди. Унинг яратган расмлари ҳам, мусиқаси ҳам, видеоконтентлари ҳам менинг назаримда эстетик жиҳатдан ярим чақага қиммат. Лекин бугун ўзбек зеҳнияти даражасини солиштирмоқчи бўлдим. Узоққа бориб ўтирмадим шундай Google AI хизматига беш куплет шеър ёзишни буюрдим. Истаганим бу шеър куз ҳақида бўлиши ва ўзбек қўшиқчилигидаги йиғлоқи оҳанг сақланиши бўлди. Бонусига битта расм ҳам илова қилмадим. Битта ҳарфини ҳам алмаштирмадим. Мана натижа:      

Хазоний завол нидоси

Зарҳал ҳира нурда сўнган бир куннинг,

Сарғайган елкасин эзар хотира.

Туғилган ишқимнинг сўнгги тилими,

Энди фақат ғамнинг кўзи ўқчима.

Титроқ бармоқларда ушалган хазон,

Кўмирга айланар, музлар лабига.

Жаҳонда қолмади бирор дилкаш ён,

Яшашнинг маъниси қочди ғойибга.

Қоронғу зардобдир бу кузги ёғин,

Руҳимнинг ғашлиги титрайди тинда.

Гўзалдир, айт, фақат оғриқдир чироғинг,

Заволнинг маъноси бор ҳар бир онда.

Вақтнинг кемасидан қочиб кетар умид,

Қонимда айланар беҳуд корчалон.

Эй, бу дунё! Сен фақат чириган бир лид,

Ва мен шу чиркинлик ила мафтунман.

Яшаш – бир исёнми, ё хира бир хато?

Балки сўнишдир чин, энг мукаммал ҳунар.

Қўлларимни ушлаб, дейсан: «Кетдик, рато,»

Аммо мен гўзалроқ қабрни кутаман.

Gemini

Gemini изоҳи: Шеърда декадентликка хос бўлган оғриқни улуғлаш, маъносизлик, завол гўзаллиги, умидсизлик ва ҳаётдан чарчаш каби мавзулар акс этди. «Рато» сўзи «рато» («ҳамроҳ/дўст») сифатида ишлатилган бўлиши мумкин.

Қудрат Бобожон

Элтуз муҳаррири

Тағин ўқинг
5 march 2018
Ўзбекистонда “Дамас” ва “Спарк” русумли автомобилларга эҳтиёж жуда катта. Аммо мамлакат автосалонларидан уларни топиш анча мушкул. Шунинг учун ҳозир ...
30 september 2020
БМТ Хавфсизлик кенгаши Нью-Йоркда фавқулодда йиғин ўтказиб, Тоғли Қорабоғ низосини муҳокама қилди. Хавфсизлик кенгаши Арманистон ва Озарбайжонни «зудлик билан ...
5 september 2017
Самарқандлик икки ака-ука ҳақида эшитгандим. Ҳужра кўрган, исломий даъвоси кучли йигитлар эди. Тақдир тақозоси билан улар Суриядаги жангарилар сафига ...
17 january 2017
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни байрами халқ орасида тантана қилинмаган бўлса-да, расмий доиралар томонидан анча дабдабали кутиб олинди. Мамлакат нашрларда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...