Кўзқараш
20 october 2025

Золим қўлига топширилган туркманлар

1999 йили Лондондаги IWPR нашри мухбири сифатида Туркманистонга сафар қилиб туркум мақолалар ëзган эдим. Ўша пайтда «Туркманлар эркин яшамаса ҳам бой ва тўқ яшайди» деган эртак тарқалганди. Сафарим давомида буткул издан чиққан тизим қаровсиз йўллар¸ диктаторнинг бадбуруш хайкаллари халқнинг оч ва яланғочлиги¸ талон билан бериладиган ëғ¸ шакар ва ун олиш учун очередларни бориб кўрдим. Тошовуздаги чегарадан пиëда ўтиб Ўзбекистоннинг Шовот туманидаги чегарасига қадам қўйганимда ўша пайтдаги Каримов Ўзбекистони менга жаннат бўлиб кўринди. Мен худди дўзах чегарасини хатлаб ўтиб фирдавсул иқбол боғларига кириб хузур ҳаловатга кўмилган каби ҳис этганддим ўзимни. Бу гапни ëнимдаги видеокамерачи бола ҳам айтди. «Яхшиям Туркманистонни бекитиб қўйишибди¸ бўлмаса яраси Ўзбекистонга ҳам юқарди» деб айтди. 

1994 йили АҚШлик оғайним¸ матбуотга кўмаклашувчи ташкилот ëшуллиси Эрик Жонсонни Тошовуз чегарасидан Туркманистонга олиб кириб сайр қилдиргандим. Ўшанда диктатор суппермуродга қарши курашаëтган Фарид билан танишгандим. Фарид хозир чет элда. Менга «туркман реаллиги» ҳақида «ужастик» хабарлар юбориб туради. Мана бугун унинг хабар қилишича Туркманистон илтимосига биноан Россия ашхободлик Саддам Ғуломовни экстрадиция қилибди. Саддам Ғуломов театр ва кино артисти. Россияда театр ва кинода ролларни ижро этиш орқали тирикчилик қилиб юрган беозор бир санъатчи. 

Саддам Ғуломов Туркманистон президент Гурбангули Бердимуҳамедовни озиқ-овқат ва иқтисодий инқироз учун очиқ танқид қиларди. Ўзбек рижолларига ўхшаб сўкиб ҳақорат қилмай конструктив танқид қиларди. 

Диктатор ва «том гери заколи» Бердимумаедов талабини Путин ва Эрдўғон каби типлар қондириб туркман танқидчиларини товуқни ушлаган каби ушлаб жаллод қўлига топшириб ëтибди. 

Рахмим келди туркман биродарларимга. Чунки бир вақтлар туркманлар Хоразм давлатини ўрислар ва советлар босқинидан қутқариш учун ўзбеклар билан бирга жанг қилган ва қон тўккан эди. 

Хивани босиб олган Кауфманнинг Гандимиëн келишувини қабул қилмай ўрисларга қарши курашган  милтиқли туркман хотинлари  қахрамонлиги ва советларнинг Хоразмни йўқ қилиш ғоясини сезиб қўлига қурол олиб Фрунзе аскарларини қон қақшатган ëвмуд¸ такалар сардори хон Жунаид жасоратини унутганим йўқ. Уларни тангрим ëрлақасин. Туркманлар¸ улар таками¸ йовмудми¸ эрсори¸ човдур¸ сориқ ëки тотми ким бўлишидан қатъий назар  менинг бирордарим¸ дўстим¸ азизларимдир. Уларнинг бошидаги кўланка мени ҳам эзади. 

Кейинги пайтда Бердимуҳамедовнинг деярли барча танқидчилари уйларига мажбуран қайтарилди. Фарҳод Мейманқулиев, Равшан Қиличев, Мардон Муҳамедов, Умид Қўзибоев, Даврон Имомов ва Мақсад Боймуродов ҳамда яқинда Алишер Сахатов билан Абдулла Орусов Туркиядан чиқариб юборилди.

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
1 august 2018
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек маҳбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон ...
20 october 2022
Жорий ҳафтада Миср хавфсизлик кучлари 30 яшар Ўзбекистон ватандоши Хонимқул Мамасалиевни ўта шафқаттсиз қотиллик ва катта миқдорда ўғирликда гумон ...
17 april 2023
Салом қадрли дўстлар. Бугунги кўрсатувимиз ноодатий форматда. Кўпчиликнинг эҳтимол хабари бордир 15 апрелдан бошлаб Элтуз сунъий интеллектдан фойдаланиб хабарлар ...
13 may 2019
Негадир кейинги пайтларда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳақида гап кетганида беихтиёр ёдимга Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчиллнинг мазмунан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...