Кўзқараш
5 november 2025

Рассом Туз: Америкада кампит ўмарган жодугар опошлар

Океаннни ошиб ўтиб Америка Қўшма Штатларига келдим. 

Вашингтондаги паспортчи қиз «сафардан мақсад?» деб сўради. Мен бу қизга «Американи дунë картасида илк бор бовом Беруний белгилагани ва бу картани араблар Андалузияга олиб келишгани ва карта кўчириш билан тирикчилик қиладиган Христофор Колумб бу карта орқали Америкага келганини» айтиб бердим. Бу қизгина ҳикоямни завқ билан эшитиб: «Welcome to the homeland» дея табассум билан эшикни очди. 

Трамп Америкаси мулозимларининг келгиндиларга нафрати ҳақидаги чўпчак бу қиз соясида чиппаккка чиқди. 

Келган куним жодугарлар байрамига тўғри келди. 

Саудия шаҳзодаалри ҳам кўтига қуйруқ тақиб, шайтон маскасини кийиб қутлаган Halloween АҚШда ошиғич шанлик билан қутланганини кўрдим.

Ҳар бир маҳалланинг қоғоз газетасида Halloween ўтказиш жоизлиги уқтирилиши билан тартиб тузуклари ҳам тушунтирилди.

Ҳовли олдидаги ажриқзорга стол қўйиб устига ширинликлар қўйилиши ва иложи бор қадар уй эгаси Halloween услубида мушук ëки азроил кийимини кийиб: «олинг олинг» деб туриши жоиз.

Шу билан бирга «сроки ўткан» ва «шубҳали» ширинликлар бериш тақиқлангани ҳам уқтирилди.

Ширинлик тарқатилган кўчаларда ўша куни полис ва пожар мошинлари «аққа баққа » ўтибам туришди. Полис амакилар ҳам болаларга ширинлик тарқатди.

Ширинликлар болаларга аталган. Хирсдай хотину эркакларнинг кампитга ëпирилиши одобсизлик саналади.

Бир икки йўқсул маҳаллада яшайдиган қора танли ота-эналарнинг мошинга миниб, бой ва ўртаҳол маҳаллаларга бачаларини обориб «кампит тердирганини» кўрдим. Лекин бу ҳолатда ҳам болалар бориб, ҳар уй олдидаги столдан иккита учта кампит олишди. Одобу мулозамат жойида.

Айни пайтда Америкада Halloween бўлган куни тармоқда «кампитга ташланаëтган катта катта жувон опалар» видеоси тарқалди. Болалар битта битта олсин дея қўйилган тобоқни «ўптим » тўрвасига онтараëтган бу холалар менга Ташкента текин пайпоқ учун бир бирини кўтини тишлаган опошларни эслатди.

Halloween байрамидаги асл жодугарлар шу хотинлар эди.

Тағин ўқинг
3 june 2022
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди хотинини калтаклаган режиссёр Санжар Маткаримовни икки йилу бир ой озодликдан чеклаш ҳакида ҳукм ...
23 may 2015
Ўзим ҳақимда маълумот Нодемократик режим Мурожаат ҳуқуқи Демократик тузум ва сиёсий қарашлар Жаноб Бош Котиб! Мен Формонов Азамжон Турғунович ...
20 june 2023
Бу санада Ўзбекистонда ҳақиқий маънода мустақиллик куни нишонланиши керак, чунки бундан 30 йил бурун, 1990 йили республика парламенти Мустақиллик ...
12 october 2023
Элтузга Акциядорлик тижорат Халқ банки Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани филиали раҳбарияти устидан банкнинг бир неча ходимлари йўллаган шикоят мактуби ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...