Кўзқараш
14 november 2025

Амишлар Ким?

Шовотликлар «эмиш» яъни она эмчагини эмиш сўзини «амиш» деб ишлатади. АҚШда эса «амишлар» – бу диний эътиқод боис юз йиллар олдин Германиядан қочиб келган секта. Амишлар ўз «саодат асрини» Амриқо ўрмонларида қуриб, «ўз шариатига» риоя қилиб, телефон, интернет каби тамаддун меваларидан ал ҳазар қилиб, яшаëтан патриархал жамоа. Гапнинг қисқаси дунëдаги қандай чўпчак мансублари бўлса, барига Америка она каби бағрини очиб, эмчак берган.

Сигирга топинадиган ҳиндилар, соч-соқолини олмайдиган сикхлар, роҳинжаю ўша роҳинжаларни ўз юртида ўлдириб лаззат оладиган норинж кийимли буддовий роҳиблар, расмга тушиш ва шанба куни ишлашни макруҳ деб билаган кокилли яҳудийлар, жаҳон подшоҳлигини ваъда қилган лохотрон черковларнинг бари Амриқода. Шу мардумлар қаторида хаëлида ИШИД форматини орзу қилган бизнинг ғофиллар ҳам беозор қумрилар каби ризқ териб юрибди. Амиш ва Америка сўзи бошидаги икки ҳарф ўхшаш бўлса ҳам, ҳаëт тафриқаларга тўла.

@uzrassomtuz

Тағин ўқинг
16 may 2017
«Оила ва жамият» газетаси (10.05) мобил алоқа компаниялари «хизматларининг миллий маънавиятимизга таҳдиди» ҳақида бонг урди. Унда мобил алоқа операторлари ...
16 june 2024
Фазлиддин Мадалиев “Фазлиддин Мадалиев” фермер хўжалиги раҳбари. У 17 гектар ерга ғалла эккан эди.Марказий Фарғона чўлларида жойлашган экин майдонларида ...
5 may 2021
Франциянинг қудратли императори Наполеон Бонапарт 1821 йилнинг 5 майида (Napoléon Bonaparte) Авлиё Елена оролида банди бир тарзда оламдан ўтди. ...
28 october 2016
Шу йилнинг 11 декабрида репортаж фотографи сифатида дунёга танилган фотожурналист Юрий Абрамочкин 80 ёшга тўлади. Унинг ахборотларга бўлган расмий ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...