Кўзқараш
18 november 2025

Балоғатга етмай эрга тегиб, тўрт фарзанд кўрган ва хайдалган аёл

Ўртоқлар, жуда долзарб масала муҳокамага чиқяпти.

Ростини айтсам, бу хабарни илк эшитганимда далил йўқлиги сабаб эълон қилишга ошиқмадим. Бугун эса қўлимда тасдиқланган маълумотлар бор жабрланувчи аёл ва болалар ҳақида тўлиқ фактларга эгаман.

Маълум бўлишича, ўта диндор ва намозхон оила 7-синфда ўқийдиган қизини турмушга узатган. Кейинчалик у аёл диндор рижолдан бирин кетин тўрт нафар фарзанд кўрган. Вақт ўтиб, турмушдаги майда-чуйда нарсалар баҳона қилиб, эр хотинни уйдан ҳайдаган ва тўрт нафар вояга етмаган фарзандларни олиб Дубайга чиқиб кетган. Унгача эса Туркиядаги хужраларда таълим олдириб келган ота. Айни дамда эса уларни Мисрга олиб кетгани маълум. Қизларни энг каттасини ёши 12-13 ёшда. 

Энг аламли жойи тўрт нафар ўзбекистонлик қизалоқлар ҳеч қаерда ўқишмаган. Болалар нега мактабга бормаяпти, деб ҳеч ким сўрамаган, бирон орган қизиқмаган. Отасиз катта бўлган бу аёлдан болаларни олиб қўйгани камдек, ўша эр унга алимент тўлаш мажбуриятини ҳам юклаб қўйган.

7-синфда турмушга берилган қиз тақдирига бефарқ бўлган қариндош-уруғ, маҳалла ва жамият энди унинг тўрт нафар фарзанди тақдирига ҳам лоқайд бўлгани виждонимни емиряпти, қонимни қайнатяпти. 

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қиламан:

вояга етмаган тўрт нафар қизалоқ ва онасининг ҳуқуқларини қўпол равишда бузган бу шахс қонун олдида жавоб бериши шарт.

Болаларнинг таълимсиз қолишига кўз юмиб турган маҳалла, таълим муассасалари ва масъул идораларни бефарқ бўлгани жуда оғриқли масала.

4 нафар норасида гўдаклар фақат у эр хотинга тегишли эмас, у шу юртни, хаммамизни болаларимиз. Болаларни тақдирига бефарқ қарашга хақимиз йўққққ!!!

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
4 october 2017
Совет даврида «Пахтакор полвонларим» деганга монанд бир машҳур қўшиқ бўларди. Пахта терими бошланди дегунча радио ҳам, телевизор ҳам вадаванг ...
2 august 2025
Таниқли ўзбек рассоми Раҳим Аҳмедов тирик бўлганида 100 ёшга кирган бўлар эди. Раҳим ака нафақат ижоди балки турли қарашдаги ...
9 september 2020
Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов туман селекторида уй сўраб жонига теккан бир муаллима аёлни жинни деб ҳақорат ...
30 january 2018
Рассом Думҳам Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...