Кўзқараш
21 november 2025

Сохта севги қиссаси тугади: Алфонс куёв қамағда

Олимбоевалар оиласини чув туширган блогер куёв 9 йилга қамалди

Мирзо Улуғбек туман судида 1997 йилда Тошкентда туғилган, аввал судланмаган Исматов Шерзоднинг жиноий иши бўйича очиқ суд жараёни якунига етди.

Суд ҳукмига кўра, куёв Жиноят кодексининг 168-моддаси, 4-қисми «а» банди (кўп миқдордаги фирибгарлик) бўйича айбли деб топилди.

Суд бу апрс нусхага 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазо умумий тартибли колонияда ўталиши белгиланган.

Шунингдек, айбланувчидан жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарар ундирилади:

Ж.Ю. фойдасига — 3 448 701 208 сўм

С.С. фойдасига — 925 769 852 сўм

Ж.А. фойдасига — 464 672 126 сўм

Қандай ундирилиши бошқа масала. Жабрланувчилар Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Катта Оқтепа» МФЙдаги Оқтепа кўчаси 5А/3,4-уй бўйича тузилган олди-сотди шартномаларини бекор қилишни фуқаролик тартибида кўриб чиқиш учун судга мурожаат қилишлари мумкин.

Алфонс ва апрс куёв қамағда. Айни пайтда Жамила ижтимоий тармоқда уй бизга қайтарилди деб ёлғон хабар тарқатмоқда. Уятсиз, ахлоқсиз ва тарбиясизлиги етмаганидай  ёлғончи ҳам экан бу қиз. Жамила кӯса…

Тағин ўқинг
18 december 2018
Ўзини тармоқда «табиби мутлақ Ҳасан домла» дея танитиб,  минглаб касалларни фақат асал ва писта билан даволашга уринаётган, ўзида Исо ...
28 november 2016
Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовнинг телеграммасида “Пластик картани тўлов учун қабул қилишдан бош тортган” ва “Пластик карта орқали ҳисоб-китоб ...
7 february 2018
Мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шўролар даврида республикани узоқ йиллар бошқарган Шароф Рашидовнинг номини гўёки оқлашга қаратилган ...
19 march 2021
Рассом Элсевар
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...