Кўзқараш
15 december 2025

Қийин вазиятга тушганлар ҳақида

Урганчдаги ТВ АЛС шаҳар марказиидаги «Матбуот уйи»да жойлашганди. Бир куни ишга келсам, бинони минглаб одам ўраб олган. Одамларнинг қўлларида чамадон. Минг сўм тўласак чет элга ишга кетарканмиз» дея қатъий ишонишган. Энди «Матбуот  уйи» 9 қават бино. 

Қандайдир апрс фирма очиб шу бинодан офис олиб «Ким минг сўм тўласа Канада ва Австраиляга ишга юбораман ойлиги беш минг доллар» деб фейк эълон берган. 

Яхшиям бу эълонни бизни канал бермаган. Чунки бу апрс одамларни пулини олиб, эртаси Қозоғистонга қочиб кетди. 

«Қийин вазиятга тушган» одамлар бир ҳафтача дод вой қилиб юриб пули куйганига  рози бўлиб қолишаверди. Алданганлар орасида олий маълумотли ўқитувчи, фан кандидати ҳатто врачлар ҳам бор эди.

Одам алданаëтганда миясидаги мантиқ тормозланиб қоларкан. 

Лекин одамлар ҳар қандай эълон ва хабарга танқидий қарашни ўрганиши керак.

«Муаммоли ҳолатга тушиб қолган ўзбеклар» ТИВ ва элчихоналар кўмагида давлат ҳисобидан уйига қайтарилаëтганини тез-тез эшитамиз.

Кимдир «Билмай тўртта давлатни кесиб ўтиб, Сурияга бориб тўртта эрдан саккизта бача орттирган», кимдир билмай бачасини Мисрга диний ўқишга жойлайман деб педофил қўлига берган. Кимдир ҳар рейсига юз берар экан деб Дубайга жалаблик қилишга борса, эллик ҳам тўламагани учун» қийин ҳолатга тушган». 

Давлат бу «қийин холатга тушган лўхларни «орқасида тургани» яхши. Лекин одамда масъулият ва қилган ишига жавибгарлик ҳисси ҳам бўлиши керак.

Ван вей тикет  (бир томонга билет) олиб ашағларга бориб ўйнаб кулиб бўлгач «қийин аҳволга тушдим» дея консулликка заява қилиб қайтиш билетини текинга туширганлар ҳам ашинча.

Хуллас, Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига бир гуруҳ ўзбеклар Мьянмада «қийин аҳволга тушиб қолгани, иш берувчи билан моши пишмганини» рўкач қилиб ва ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Албатта саҳоватли давлат бу «қийин аҳволга тушган» саргардонларни едириб-ичириб, аллада азиз тўрвада майиз қилиб Ўзбекистонга қайтарди. 

Булар икки ҳафта Ўзбекистонда онтарилиб ëтиб, яна  Мьянмага қайтиб бориб «аши пулди бероуринг, ака. Биз рози» деб яна «қийин аҳволга» тушиб кетади. 

Мендан ойтш.

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
3 september 2019
Самарқандда 27 август куни ўтган “Шарқ тароналари” фестивали арафасида дайди итлар ва мушукларнинг оммавий ўлдирилиши жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди.  ...
9 december 2020
Ўғирланган ва халқаро майдонга олиб чиқиб кетилган активларни ўз мамлакатига қайтариш коррупцияга қарши глобал курашнинг муҳим воситасидир.  Бу клептократлар ...
15 october 2018
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судида 15 октябрь куни бўлиб ўтган апелляция маҳкамаси ака-ука диндорлар – 56 яшар Аброл ...
16 march 2017
Сўнгги вақтларда мамлакатда коррупция мавзуси фаол муҳокама этилаётганига ишора қилган Кun.uz сайти Kommersant.uz интернет нашрига асосланган ҳолда иқтисодчи эксперт ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...