Кўзқараш
29 december 2025

ВГИК – Путин пропагандаси карнайи

Муқаддам бутун иттифоқ киночилари учун институт бўлган, ҳозирда Россия санъатини намоён қилиши кўзда тутилган олийгоҳ мутлақо ёт ғоялрни тарғиб этувчи маконга айланди. 

Биз, Ўзбекистон фуқаролари,  ВГИКда миллий кинематографиямизни ривожлантирамиз деб ўқиб юрибмиз. Бизга рус дунёси ҳақидаги тарғиботлар ҳам,  махсус операцияни оқловчи пропаганда ҳам қизиқ эмас. 

Руслар учун кино ҳалиям асосий санъат тури ҳисобланади.  Улар кино борасида Ленин васиятига ҳалиям тўлиқ амал қилганлари сабаб ҳар дарсимиз пропагандага айланади. 

Энди эса биз, ВГИК талабалари, Путин фонди орқали рус тилини тарғиб қилиш воситасига айландик. 16 филиал орасида айнан бизнинг бўлим Ўзбекистонда рус тилини тарғиб қилувчи воситага айланди, чунки ВГИК ректори Путиннинг вакили сифатида бу масъулиятни ўз зиммасига олди. У филиални Ўзбекистонга муҳаббатидан эмас, бу ерда, Ўзбекистонда рус мафкурасини тарғиб қилиш мақсадида очган. 

Безруковга қарши танқидлар фонида ВГИК ректори Путиннинг Президент Маданий ташаббуслар жамғармаси кўмагида ушбу фильмни Реннесанс кинотеатрида намойиш қилдирди. Озод Ўзбекистоннинг уйғониш даври шарафига номланган Реннесанс кинотеатрида Россиянинг пропаганда киноси намойиш этилмоқда. 

Икки хил стандартлар. Ўлмаган қул ҳали бундан баттарларини ҳам кўравераркан.

Тағин ўқинг
4 december 2020
Ҳар жума яқинлашгани сари ичимда бир орзиқиш ҳис қиламан. Узоқ сафардан уйга қайтган одам ўз яқинларига сафар таассуротларини айтиб ...
16 march 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Адабий ҳаётим баъзан зид қутбларда жараён этди. Хусусан, 1977-1979 йилларда Москвада бошдан кечирганларим ўзимни, инсонларни ...
15 november 2024
РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
10 july 2024
Элтуз Порталига навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Тошкент, Фарғона ва Навоий вилоятларидан келган. Дастлабки мурожаат Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...