Cатира
30 december 2025

Ўзимизга душман бўлишни бизга рус мактабларида сингдиришган

Совет ¸мактабида ўқиганимда тарих дарсларида русларнинг Усмонли империяси билан урушларини ўқитган муаллимларимиз  бизга «турклар душман руслар эса бизнинг ўзимиз»  деб уқтиришган.

 Аслида бизни босиб олган русларнинг ўзи бизга асл душман эди.

1985 йилда тошкентлик таниқли санъатшунос аëл Урганчга келди. Ўзбеклардан чиққан бу мутаҳассис аëл ўзбек тилининг туркий тил эканини билмас экан. «Бўлиши мумкин эмас¸ қандай қилиб қаëқдаги турклар билан тилимиз бир бўлади» деди бу олима опамиз. Яхшиям китоб токчамда «Совет энциклопедияси» бор эди. Очиб кўрсатдим. «Ўзбек тили туркий тиллар оиласига киради» деб аниқ равшан ëзиб қўйилган эди. «Да¸неужели » деди ҳафсаласи пир бўлган олима. Бу олима Иля Репиннинг «Казаклар турк султонига мактуб ëзмоқда» деган асарини мақтаб ëстиқдай китоб ëзган эди. 

Мустақилликдан кейин Тошкентдаги Демир емакхонасида овқат еб ўтирган турк ишчиларига ҳасад билан қараган чўнтаги бўш тошкентлик ëш йигитчанинг кўзларидаги нафрат илдизи аслида рус мактабида сув ичган эди.

1999 йили Тошкентдаги журналистик йиғинлардан бирида ўзи ўзбек бўла туриб ўзбекча билмайдиган ва  рус тилидан бошқа забони йўқ «журналист» амаки Ўзбекистон иқтисоди ҳақида ваъз қила туриб » Ўзбекистонни босган турк ахлатини Германия инвестиция ëмғири яқинда ювиб ташлайди» деб башорат қилган эди.

Турклардан ҳазар қиладиган бу манқурт немисларни кетини  ўпишга тайëр эди.

Бундайларни кейин кўп кўрдим. Берлинни мен билан зиëрат қилган тошкентлик культурний ўзбек хонимларидан бири.  «Как немцы терпят этих грязных турков» дея савол берган эди. Бу хоним ич ичидан «Кошки немислар бу туркларни ўчоқлар қуриб ëқиб юборса» деб орзу қилса ҳайрон қолмайман.

 Мана бу изоҳ эса  мен ëзган мақолага муносабат сифатида ëзилган:

муаллиф: антитурк қаердан: русия

11.07.01:02

Йук килиш керак бу ифлос халкни, булар Американинг чизигидан чикишмайди, турклар Узбекистонга оёк куйдими демак Америка Узбекистонга якинлашди дегани. Америка якинлашса…. Худо курсатмасин Ирок, Афгонистон, Либия, Суриянинг куни бошимизга тушишидан. Булар бузгунчи халк, каерга борса харом хариш иш килишади, факат тилида «Оллох Оллох» дейишадию, нияти бузук инсонлар!!!! (Орфография изох эгасига оид)

Бу изохни изохлаб ўтирмайман. 

Ҳар холда бу изоҳ ëзган одам мияси рус совет мафкураси билан захарлангани аниқ.

Захарли тиканлардан қутулишнинг йўли уларни ëқиб юбориш деган эди  турк улусини яккқалам қилган Навоий.

Илоҳи! Тикан иши санчилмоқ учун ани куйдурмак муносибдур!!!!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
4 april 2018
Боғчадаги болаларни ургани видеоси тарқалган, Жиззах шаҳрининг «Наврўз» номли 39-боғча тарбиячиси 37 яшар Моҳира Маматқулова ишдан бўшатилди. Уч нафар ...
30 june 2017
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 30 июн куни “Ëшлар” телеканалига Бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақда президент Мирзиёев “Камолот” ...
20 july 2017
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувда роса уларнинг пўстагини қоққан президент Шавкат Мирзиёев партиялар нашрлари фаолиятини ҳам четлаб ўтмади. ...
14 august 2025
«Эски ТошМИ» Тошкент Давлат Тиббиёт Университетида талабаларни мажбурий равишда Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига – ҳарбий ҳолат эълон қилинган ҳудудга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...