Кўзқараш
2 january 2026

Образ бор, позиция йўқ: бир суҳбат таассуроти

Саида Мирзиёеванинг интервьюсини кўришимга тўғри келди. Нима ҳам дердим: «Йирик давлат арбобининг биринчи эркин интервьюси» сифатида тақдим этилган бу суҳбат, аслида, мазмунан бўш суҳбатдан бошқа нарса эмас. 

Ундан фақат шу нарса англашиладики, қизи отасини яхши кўради ва унга ёқишни жуда истайди. Томошабинга эса яхши қиз ва яхши она образи намоён этилди, холос. Аниқ сиёсий қарашларга эга, давлат бошқаруви моҳиятини тушунадиган амалдор образи бу суҳбатда кўринмади.

Берилган саволлар жавоблардан ҳам заиф. “Қандай қилиб шунчалик иқтидорли ва очиқ бўла оляпсиз?” ёки «Менда ёмон хислатлар йўқ», қабилидаги саволлар суҳбатнинг умумий савиясини янада пасайтирган. Натижада Президент администрацияси раҳбари мамлакат ҳаёти учун муҳим масалалар борасида нима деб ўйлаши умуман очилмаган.

Ахир Президент администрацияси деярли барча муҳим соҳаларни — таълим, тиббиёт, суд тизими, бизнес муҳити ва халқаро муносабатларни мувофиқлаштиради. Қайси йўналишда ислоҳотлар олиб борилиши, улар қай даражада пухта ўйлангани, йирик коррупция, экология муаммолари, ташқи қарз масалалари каби долзарб мавзуларга оид саволлар берилмади. Саволлар жуда кўп эди, аммо улар берилмади.

Аслида эса, жиддий ва мазмунли суҳбатни ҳақиқий журналистлар билан кўриш тўғри бўларди. Масалан, Агнешка Пикулицка-Вилчевска ёки Шахида Тулаганова каби журналистлар бу мавзуларни профессионал даражада очиб бера олар эди. Бироқ Ўзбекистонда эркин матбуот мавжуд эмаслиги сабабли, бундай журналистлар мамлакатга киритилмайди.

Ростдан ҳам холис ва танқидий интервью ўтказа оладиганлар, эҳтимол, умуман яқинлаштирилмайди. Чунки жамоатчиликка тақдим этилаётган образ стерил бўлиши керак, ноқулай саволлар эса бу образга мос келмайди. Масалан, Тошкентда қолган саноқли мустақил журналистлардан бири — Алексей Волосевич бу сунъий яратилган образни осонгина йўққа чиқара олар эди.

Айтганча, бу суҳбат кулгили даражада бошқа бир «малика» — Гулнора (Каримова)нинг илгариги интервьюларини эслатади. Улар ҳам бир пайтлар худди шу тарзда ортиқча хушомад ва эҳтиёткорлик билан ташкиллаштирилган эди.

Умида Ниязова

Тағин ўқинг
18 march 2019
Яқинда аллақайси «академик» Ўзбекистон Республикасини монархияга трансформация қилиш таклифи билан чиқди. Афтидан, мамлакат раҳбари очиқчасига лаганбардорликни сезгани ҳам йўқ, ...
9 december 2019
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақида ...
30 may 2017
Ангрен шаҳрида Ўзбекистоннинг шўролар даврида илк президенти бўлган Йўлдош Оҳунбобоевга ўрнатилган ҳайкал бузиб ташланди. Бу ҳақда 29 май куни ...
31 december 2019
«Тезроқ бу қашшоқ маҳалладан ўтиб, бойларникига етиб олайлик!» Қорбобо ва Қорқиз истаган прокурорнинг кошонаси етти маҳалла нарида. Масала у ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...