Кўзқараш
26 september 2015

Тескари гапирарлар мамлакатида

Нафақат кўрганлар, бизга ўхшаб кўра олмаганлар ҳам эшитиб оғзимиз очилиб қолди.
Ўша кўрсатувда бир гуруҳ ўзбек болалари .., ҳа-я , истеъдодли болалари ўз маҳоратларини намойиш қилибди.

Кўриниш мана бундай:

Кўрсатувни олиб бораётган тоға ёки амма болаларга бир сўз айтади, чақилмаган данакдек бўлиб ўтирган вундеркиндлар бошловчи оғзидан чиққан сўзни дарҳол тескарисига ўгириб ёқасига ёпиштиради. Қалай, қойилмисиз?

Ана сизга истеъдод, мана сизга додъетси. Бу болаларнинг келажаги юксак!

Эҳ-ҳе, бугун шу ёшида битта-иккита сўзни терс ўгирадиган бўлибдими, эртага шеърни тескарисига ўгиришни ўрганади, кейин ҳикояни…

Бориб-бориб катта романларни, уч-тўрт томлик китобларни шариллатиб тескари ўқийдиган азаматлар бўлиб етишади. Ким тез тескари ўгириш бўйича халқаро мусобақалар ташкил қилинади, миллий курашга ўхшаб.

Қарабсиз-ки ўзбек ёшлари жаҳонда етакчи. Тасаввур қилинг Африканинг қайсидир давлатида тескари гапириш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда, «Алпомиш» достонини тескари ўқиб берган юртдошимиз Зўрбўлмиш Келкўрмишоп олтин медаль билан тақдирланиб унинг шарафига мадҳия тескари куйланса (Мусобақа регламентига кўра мадҳиялар тескари куйланиб, байроқлар пастга туширилади). Ундан кейин электр ҳисоблагични тескари айлантириш бўйича яна бир юртимиз вакили, қайсидир туман электр таъминотида ишловчи монтёр Кўзбойлар Пулпойлароп шохсуппага кўтарилади .

Кўрдингизми, юртни фақат илм-фандаги ёки иқтисодиётдаги ютуқлар билан эмас, тескари ишларни қилиб ҳам оламга танитиш мумкин.

Акмал Набиев,
www.eltuz.com

Тағин ўқинг
21 november 2016
Рассом Туз ўзининг навбатдаги карикатурасида Шавкат Мирзиёевга ёрдам сўраб мурожаат қилаётган ўзбек ёшлари зеҳниятига назар ташлайди. Бош вазир виртуал ...
12 november 2020
Сайловда ғалаба қозонган Жо Байден AҚШнинг навбатдаги президенти бўлди. Амалдаги президент Дональд Трамп мағлубиятини тан олишдан бош тортиб, кўплаб қонунбузарликлар ва ...
17 september 2018
Икки жанжал ортидан ижтимоий тармоқ қаҳрамонига айланган Шерзод Қудратхўжаев 17 сентябрь куни танқидларга жавоб берди. У рус аёлига: «Уят! ...
20 september 2024
Мана ит қувган гадойдек хафтаям зувв этди, ўтди кетди. Яна сизларнинг қошингиздаман. Суҳбати ду анда маззаку, дейди Хайëом. Юз ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...