Кўзқараш
16 october 2015

Ўзгаришлар эҳтиёжи

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Мамлакат қонуни, оддий водопровод жўмраги, ёки халқ қўлидаги шиор бўлсин, ҳаммаси ўзгаришга муҳтож. Аксинча уларни моғор босади. Бу тараққиётнинг эски қоидаси. Бусиз ривожланиш ҳам йўқ.

Тажрибамда шу нарсага амин бўлдимки агар одам, жумладан миллат ҳеч нарса яратмас, фақат борини ейишда давом этаркан, у кўп нарсадан маҳрум бўлади. Бунинг нуқси бошқаларга ҳам юқади.

Бу ҳасадни агар миллат миқёсига ёйсангиз, янада фожиалироқ…

Албатта бой бўлиш камбағал бўлишдан афзал, айниқса яратувчан одам учун. Ҳеч нарса яратмайдиган одам, фикримча, аста секин мавжуд эски нарсаларнинг бандасига айланади.

Айни нарсаларни пул ва ришват эвазига қўлга киритади. Мамлакатда коррупция авж олади. Юқорининг амри билан, бу нарсалар энди сеники, соққасини олиб яна кимнидир ўзингга тенг шерик қилишинг ҳам мумкин.

Билимсиз билимлиларга йўл бермайди. Улар шароитга мослашишга мажбур. Баҳиллик кучаяди. Менинг шунча билимим бор, фалончи эса дипломини пулга олиб, элга ҳоким бўлди… балки унга пора берсам мени бирор ишга қўяр.

Оддий ўғирлик — пора билан жазодан қутилиш мумкин бўлган мамлакатда яшашнинг энг осон усули. Бировнинг томини теш, киссавурлик қил, ўлдир, милиция сенга шерик. Уларга қонун йўқ, чунки дипломини пулга олган ҳуқуқшуносларда буни ёзишга уқув ҳам йўқ.

Уйингда газ, сув йўқми, ўғринча қувурга улан. Газчи келса ҳақини олади кетади. Пулинг бўлмаса текинга яша.

Тоқатсизлик ривож. Норозилар тилини тийдириш чораси ҳам бор. Нега қизинг рўмол ўрайди, ёки нима ҳақинг бор очиқ-сочиқ юришга, бу ер сенга Робинзон ороли эмас, демократия қилгани!

Водопровод қувуридан оқаётган итбалиқ аралаш сув ичаётган халқ муаммосига бу гапларнинг нима даҳли бор, дея ўйлаганмисиз?

Сув идораси ходимлари саводсиз бўлмаса, муаммони ҳал қилган, айбини пора билан ҳал қилишига кўзи етмаган қўшнингиз эса қувурини ўғринча улашга юраги бетламаган бўлмасмиди?

Доира ёпилди. Бироқ бир нарсани айтмадим. Яратишдан, қуришдан аввал майдон эски нарсалардан тозаланиши, демак юқорида ўтирган президент ва унинг аймоқлари ўринларини бўшатишлари лозим.

Қолган ҳаммаси сизнинг қўлингизда.

Тағин ўқинг
15 december 2016
Ғарб давлатлари бошлаган 850 миллион доллар коррупция ишининг асосий фигурантларидан бири саналган Абдулла Орипов 14 декабр куни Бош вазир ...
2 december 2020
1 декабрдан Ўзбекистонда ҳукуматнинг “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, ...
10 june 2021
«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров Alter Ego нашрига интервью берди.
27 january 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  Инқилобгача бўлган даврда халқимиз ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...