Кундалик
3 august 2018

Текин шўрванинг гўшти бемаза

Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул берсак, ҳеч ким йўқлигида олиб чиқиб беришарди.

Бир кун кечки пайт бензин олиш учун нефтбазанинг орқа дарвозаси ёнида кутиб турсам, бир бола ҳам ёнимда туриб олди. У одамдан қўрқиб ишчилар бензинни олиб чиқиб менга бера олишмаяпти, мен ҳам кутавериб чарчадим.

Кейин ҳалиги боладан нега бу ерда турганини сўрасам, шамчироққа ёқилғи истаб келган экан. Тезроқ боладан қутулиб, бензинни олиб чиқиш учун уйдан беш литрча соляркани идишига қуйиб бердим, пул бермоқчи бўлганди олмадим, дуо қилиб кетди.

Уч-тўрт кундан кейин яна ўша аҳвол, ўша бола дарвоза олдида турарди, яна солярка керак бўлиб қолибди, бу сафар ҳам уйдан тўлдириб бердим, раҳмат айтиб кетди.

Кейин эса кунда-кун ора келишга ўрганиб олди, худди қонуний ҳаққини ундиргани келгандек. Охири безор бўлдим, соляркага озгина бензин аралаштириб бериб юбордим. Эртасига мендан келиб сўраяпти:

– Кеча менга нима бало қуйиб бергандингиз? Уйга бориб шамчироққа ёғ қуйиб шундай гугурт чаққандим «лоп» этиб олов чиқиб бутун уйимиз ёришиб кетди.

Шунда эътибор берибман боланинг қоши куйиб, ўрни шўр босган шудгорга ўхшаб қолган экан.

Акмал Набиев,
Eltuz.com, 30 Oктябрь, 2015 йил

Тағин ўқинг
4 april 2021
Ўзбекистон жазони ижро этиш тизимида “биринчи рақамли жаллод” сифатида ном чиқарган Нозим Жумаев биринчи апрель куни Бухорода кўмилди. Бундан олдин у ...
11 june 2021
Мана, азизлар, ҳафта айланиб сиз билан яна юзма-юзман. Бормисиз, омонмисиз? Ëз қандай соз десам, ўзимни ҳам, сизни ҳам алдаган ...
16 may 2022
Toшкентдаги гимнастикачи аёл суратига юбка кийдирилди. Бу «маънавий таҳрир» Тошкент шаҳар ҳокимлиги «ижоди» бўлиши мумкинлиги ҳақида маҳаллий блогер Никита ...
31 october 2015
Шуҳрат Бобожон Eltuz.com Шоҳ Бобур ўз она ватани ҳақида ëзар экан “Ошлиғи вофир, меваси фаровон, қовун ва узуми яхши ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...