Кундалик
7 april 2016

Халқ душмани образи яратилган фильм тарғиб этилмоқда

2005 йилнинг май ойидаги Андижон шаҳрида юз берган воқеалар хақида хикоя қилувчи “Сотқин” фильми шу кунларда Жиззах вилоятида кенг намойиш қилинмоқда.

“Сотқин” ва яна шу каби тарғибот рухидаги фильмлар шу йилнинг 4 апрелидан Жиззахда старт олган «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” деб номланган республика миқёсидаги тадбирлар доирасида намойиш қилинмоқда.

rasm1124
“Сотқин” фильми вилоятнинг барча туманларида намойиш қилинаяпти

Таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари хамда санъаткорлардан иборат бўлган меҳмонлар гуруҳи 9 апрелга қадар Жиззахнинг барча туманларидаги ўқув юртларига ташриф буюради ва махаллий оммавий ахборот воситалари тили билан айтганда “ўқувчи ва талаба ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида” улар билан жонли мулоқотлар ўтказади.

Эски анъаналар руҳида

Коммунистик даврнинг энг яхши анъаналари рухдаги бу тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги «Маданий-маърифий ва тарғибот ишларини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси”нинг ижроси доирасида ўтаказилаётгани махаллий матбуотда айтилаяпти.

rasm1125
Ташвиқотда иштирок этиш учун пойтахтдан 75 дан зиёд меҳмонлар келган

Тадбирда иштирок этаётган Жиззахлик ўқитувчининг айтишича бу фильм 4 апрелдан буён, биргина Жиззах шаҳридаги таълим муассасаларининг 11 минг нафарга яқин ўқувчи ва талаба-ёшларига кўрсатилган.

“Бу Жиззах шахридан олинган рақам. Хали туманларимиздаги барча мактаб ва коллежларда хам “Сотқин” фильми намоиши 9 апрелгача давом этади. Андижонда бўлиб ўтган қонли воқеалар қандай содир бўлганини кўрсатувчи бу филмни ёшлар севиб кўришяпти. Одам сиғмай кетаяпти залларга” дейди Жиззахлик ўқитувчи.

Тадбир доирасида бу фильмдан ташқари режиссер Ҳилол Насимовнинг “Гумроҳлар” фильми хам кенг намойиш қилинаётгани айтилмоқда.

“Хорижга чиқиб олган турли ақидапарастлар, Ватанимиз хоинлари, киндик қони тўкилган бу юртга ғараз ният билан боққан ватангадоларни гумроҳлар сифатида кўрсатувчи бу фильм хам ёшларимиз томонидан жуда катта қизиқиш билан кутиб олинаяпти” деб хабар беради бу хақда Жиззах вилоят телерадиокомпанияси ўз дастурида.

Жиззахнинг расмий нашрлари «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” тадбирида “жами 19332 нафар, шундан 11 256 нафар ўқувчи ёшлар, коллеж ва лицейларда 6957 нафар, олийгоҳларда 1119 нафар, талабалар иштироки таъминлангани” хақида хабар берди.

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 september 2021
Ўзбекистоннинг “Orient Group” компанияси билан боғлиқ бир йиллик тергов иши шуни кўрсатдики, унинг Ўзбекистон президенти билан оилавий алоқаси мавжуд ...
30 december 2025
Расмда қўлини порага бигиз қилиб турган нухса Фарғона вилоятида суд бошқарувчисининг  ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Еттига 24 режимда¸ конвейер усулида ...
25 october 2017
Ижтимоий тармоқда Алишер Усмоновдан бир миллион рубл мукофот сўраган ўзбекнинг видеоси овоза бўлди. Видеода ўзининг оддий бир ишчи эканини ...
9 december 2023
Азиз ватандошлар, Барчангизни 2023 йил 9 декабрь, Шанба куни, соат 16.00-20.00 да Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...