Дайжест
11 april 2016

Сайловми ёки тайинлов?

Ўзбекистонда май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар таркибига маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари хизматчилари ҳамда турли жамоат ташкилотлари вакиллари киритилган.

Бу ҳақда хабар берган «Правда востока» газетаси Тошкент вилоятида айни пайтда бу комиссиялар ва ишчи гуруҳлар фуқаролар йиғинлари раислари ва маслаҳатчиларини аниқлаш ва рўйхатга олиш билан шуғулланаётганини маълум қилди.

Гарчи газета номзодларни аниқлаш муқобиллик асосида ўтказилаётганини ёзган бўлса-да, сайловда номзодларни нега амалдаги ҳокимият вакиллари танлаяпти, деган савол туғилиши табиий.

Демак, демократик доираларда айтилаётган гаплар, яъни Ўзбекистонда бу сайлов ҳам аслида танлов, тўғрироғи, тайинловга айланиши борасидаги фикрларда асос бор экан-да!

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 april 2018
Ҳайдовчилик камарини тақмаганлик учун жарима тўлаб бўлган ҳайдовчилардан олти ой ўтиб қайтадан жарима тўлашлари талаб қилинмоқда. Бу ҳақда «Элтуз» ...
28 december 2020
2020 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг онлайн саммитида Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақоми берилди. Президент Шавкат Мирзиёев ...
4 august 2022
Қўлимизга тушган бир даста ҳужжатлар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кимларнинг қўлида қолгани-ю, нималар бўлаётганини рўй-рост кўрсатиб қўйди. Агар Гиннеснинг фирибгарлик, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...