Дайжест
14 april 2016

Зулфиқор Мусоқов нимадан куйинади?

«Ҳуқуқ олами»да газетасида эълон қилинган интервьюсида таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов «ўзбек киносининг, аниқроғи, «Ўзбекфильм»да ишланган кўпгина асарларнинг ҳозирги аҳволини… охирги 15 йилда дўппосланавериб, гангитиб қўйилган болага» қиёслайди.

«Нима учун ёшларда ўзбек киносида катта ҳодисага айланган «Абу Райҳон Беруний», «Тошкент – нон шаҳри», «Севги можароси», «Нодирабегим», «Улуғбек юлдузи», «Фурқат», «Абу Али ибн Сино», «Сайёд қўнғироғи», «Учрашув ва видолашувлар», «Ой бориб, омон қайт» ва шу каби 50 га яқин киноасарларни томоша қилиш имконияти йўқ», деб ёзғиради режиссёр.

«Нима учун бу фильмларни тушуниб бўлмас сабаблар билан телеэкранда кўрсатишмайди. Гоҳида ҳайрон қоламан, миллий телеканалларимизда кинони умуман тушунмайдиган одамлар савияси жуда паст, аввало, бадиийлик нуқтаи назаридан анча қолоқ фильмларни бир соат сунъий равишда муҳокама қилади», дея куйинади З.Мусоқов.

Сўнгги йилларда ўзбек киноси анча танқидларга учраётгани сабаблари тўғрисидаги саволга режиссёр қуйидагича жавоб қайтарган: «Фақат бир нарсанинг – кинода ижодий муҳитнинг йўқолгани, бадиийлик ўлчови, сифат пасайиб кетганининг сабабини айтишим мумкин: кинонинг атрофидаги, кинога кириб қолган дилетантлар, ёвуз ниятлилар».

З.Мусоқов «охирги15 йил ичида томошабиннинг савияси зўравонларча пастга тушириб юборилгани»дан афсус билдирган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 january 2022
Лукашенконинг яқин келажакда «Ўзбекистон ҳам ғалаëнга саҳна бўлиши» ҳақидаги гапини икки хил талқин қилса бўлади: Биринчи талқин – «Лука ...
20 may 2025
Эсингизда бўлса, 7 май куни ўзбек махсус хизматларини “Чинни дўконида рақс тушаëтган фил” дея ëзгандим.  Шу битикка кенгроқ изоҳ ...
7 june 2021
Адвокат Умид Давлетов термизлик блогер, 42 ёшли Отабек Сатторий иши юзасидан апелляция шикояти киритгани, лекин ҳали суд куни белгиланмаганини ...
9 march 2017
Президент Мирзиёев 2016 йилнинг 5 октябрида чиқарган фармони жорий йилнинг 1 январдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан режадан ташқари ҳар қандай ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...