Кундалик
18 december 2015

Терговчи Ориф Анорбоев жинояти хроникаси

  • 18 ноябр куни Жиззах вилоят ИИБ катта терговчиси Ориф Анарбоев Ўктамни 168 модда (фирибгарлик) ва 211 (пора олиш)да  айблаш юзасидан буйруқ чиқаради.
  • Терговчи Ориф Анарбоев 2012 йилнинг январидан 2015 йилнинг августига қадар пул берич бўйича 9 та эпизодни келтиради. Бу одамлар турли миқдордаги пулни, уларнинг муаммосини ҳал қилишни ваъда қилган Рухиё Баитовага беришган.

  • Баитова Рухиё Дўстлик туман милицияси ходими бўлган Ёдгор исмли шахс унга Ўктам Пардаевнинг уйига наркотик ташлашни таклиф қилгани ҳақида тилхат берган.

  • 9 “жабрланувчи”нинг бирортаси, Ўктам Пардаевга пул беришганини тасдиқлашмаган.

  • Ўз кўрсатмаларида Ўктам Пардаевни айблаётган Рухиё Баитованинг ўзи, 2014 йилнинг июлида ҳуқуқ ҳимоячисидан ёрдам сўраб келган. Ўктам Пардаев у билан фақат икки марта учрашган. Ўктам, унинг қайсидир танишларидан пул олганини билиб шахсан унга ҳеч қандай пул бермаганлиги ҳақида тилхат ёзиб беришини сўраган.

  • 2014 йилнинг августида, Рухиё Баитова Ўктам Пардаевга, Жиззах вилоят, Дўстлик туман ИИБ ходими бўлган Ёдгор исмли шахс унинг уйига наркотик ташлашни таклиф қилгани ҳақида билдирган. Унинг ўз қўли билан ёзган бу ҳақдаги аризаси терговчи Ориф Анорбоевнинг қўлида ҳам бор.

  • Афтидан профессионал фирибгар  Рухиё Баитованинг Ўктам Пардаев билан танишлигини билан, милиция ва МХХ ходимлари ҳаммасини унга тўнкашни таклиф қилишган.

  • Терговчи Ориф Анарбоев Пардаевнинг акаларига 3.5 млн. миқдорда «моддий зарар»ни тўлашни таклиф қилган, шу ҳолда Ўктам Пардаев амнистияга туширилиб, озод қилинишини айтишган.

  • 7 декабр куни, Ўктам Пардаев амнистияга туширилади, деган умидда унинг акалари 3,5 млн сўм (700 доллар атрофидаги) “моддий зарар”ни тўлашган.

  • Ўктам Пардаев, акалари “моддий зарар” тўлашгани ҳақида билмаган. У кимдандир пул олгани ҳақидаги фактларни инкор қилади.

  • Бутун тергов давомида, терговчи Анарбоев 100 та атрофидаги одамларни сўроқ қилиб, уларга фақат битта саволни берган: “Улардан Ўктам пул олганми?”. Бирорта одам Ўктам Пардаевнинг пора олгани фактини тасдиқламаган.

  • “Моддий зарар” тўланганидан сўнг, терговчи Анорбоев Ўктам Пардаевнинг акаларига, Ўктам Пардаевга унинг хизмати учун пул берганини билдирган тағин 5 одам пайдо бўлганини айтган. Ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икрамовга кўра, ушбу 5 одамнинг бари илгари фирибгарлик бўйича судланган ва қонунга оид муаммолари бўлган одамлардир.

  • Ўктам Пардаев Жиззах вилоят Дўстлик туман вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида қолмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 april 2023
Яхшиям, ўша қуриб- қақшаган денгизимиз бор. «Орол қуриди», дея 30 йилдан бери гапиришга мавзу бор. Яна бир 30 йиллик ...
8 may 2022
1865 йил 8 майида замбарак билан қуролланган рус босқинчи отрядлари Тошкент яқинидаги жангларда қўқонлик Алимқул қўшинларининг қақшатқич ҳужумига учраб, ...
4 february 2020
Президент Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган учрашувда «бир кичкина божхона пости раҳбари»нинг уйидан ...
16 october 2019
“Биздан жиз-з!”нинг бугунги сонида Швецияда яшовчи ўзбек фаоли Дўстназар Худойназаров “Элтуз” мухлислари учун пишлоқли шарчалар (сырники) қандай тайёрланишини намойиш ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...