Дайжест
22 april 2016

Арамаис «саргузаштлари» ТВдан интернетга кўчди

«Авакян иши» номи билан шов-шув бўлаётган жиноят иши тўғрисидаги «фош этувчи» тафсилотлар Ўзбекистон ТВси экранидан ўзбек интернет ресурсларига кўчди.

«Kun.uz» интернет нашри мазкур тафсилотларга тўхталар экан, «уларнинг жиноий қилмишлари «Ўзбекистон» телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган «GTA ёхуд ўйинга айланган ҳаёт” кўрсатувида батафсил очиб берилгани»ни иддао қилади.

Сайтда ёзилишича, бу «жиноий гуруҳ етакчиси» Фурқат Жўраев Россиянинг Москва вилоятида ҳаракат қилган “GTA бандаси” деб номланувчи жиноий тўда аъзолари билан таниш бўлган ва Ўзбекистонда ҳам «жиҳод» ғояси асосида шундай тўда ташкил қилмоқчи бўлган.

«Фурқат Жўраевдан ташқари тўданинг Арамаис Авакян, Муродулла Қаюмов ва Элмир Бекмамбетов исмли аъзолари ҳам 2013 йилда Россияда уч йил ишлагач, Ўзбекистонга қайтиб келишган. Бу кимсалар Россияда марказий осиёликлар билан мулоқотда бўлгандан кейин, улар томонидан радикал ислом ташкилотларининг ташвиқотига жалб қилинган», дейилади мақолада.

Шунингдек, мақолада «тўданинг барча аъзолари ўз айбини тўлиқ тан олгани» ҳам билдирилади.

«Суд жараёни борасида эса бевосита хорижда истиқомат қилаётган айрим юртфуруш хоин журналистлар томонидан гўёки Ўзбекистонда ўзга миллат вакилларига нисбатан адолатсизлик қилинаётганлиги ҳақида асоссиз, бўҳтон маълумотлардан иборат мақолалар тайёрланиб, гўёки жаҳон жамоатчилиги эътиборини шу мавзуга қаратмоқчи бўлишди», дея таъкидланади мақолада.

Нашр муқобил ахборот воситаларининг юқорида расмийлар билдирган фикрлардан фарқ қиладиган қарашлари тўғрисида бир оғиз ҳам гапирмаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 august 2019
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сўнгги вақтларда халқнинг чексиз ғазабига дучор бўлаётган буз-бузларда ўзининг айби йўқлигини билдирди.  Давлат раҳбари уй-жойлар ...
6 july 2017
Ўзбекистонлик адиб ва руҳшунос олим, бир қанча ҳикоялар ва шеърлар муаллифи Маҳмуд Йўлдошев 2-июл куни ўзининг аудиокитобини чоп этди. ...
14 april 2016
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати буюртмасига кўра тайёрланган “ГТА ёҳуд ўйинга айланган хаёт” хужжатли фильми Олий ўқув юртлари, мактаб ва ...
5 january 2026
1919 йил 5 январда Мюнхендаги «Шибер» пивохонасида содир бўлган воқеа кичик бир сиёсий гуруҳнинг йиғилишидек кўринса-да, аслида у инсоният ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...