Дайжест
16 may 2016

Домлалар пора олмаслик ҳақида прокурорга кафолат хати ёзиб берди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари ўқитувчи-домлалари ўртасидаги учрашувда прокуратура ходимлари ўқитувчиларнинг пора олиб қўлга тушгани ва бунинг оқибатида жиноят иши қўзғатилгани юзасидан бир қанча аниқ мисоллар келтирган.

Бундан ташқари, Бош прокуратурага шу масала юзасидан талабаларнинг ўзлари ёки уларнинг ота-оналари томонидан шикоятлар келиб тушгани таъкидланган. Илгари талабалар бу ҳақда аноним тарзда хабар бераётган бўлса, ҳозирда улар шикоятни очиқ беряпти.

Энг қизиғи, суҳбат якунида педагоглар талабалардан пора олмаслик ҳақида кафолат хати ёзиб берган.

Бугун Ўзбекистон таълим тизими бутунлай коррупция ботқоғига ботгани кўпчиликка сир эмас. Буни прокуратуранинг кулгили кафолат хати ёздириб олгани тўғрисидаги юқоридаги хабар ҳам тасдиқлайди.

Аммо кафолат хати ёзиб берган домлаларнинг яна пора олмаслигига кафолат бормикин? Ҳар ҳолда коррупция майдонини сув ҳавзаси десак, сувга тушиб қуруқ чиқиш мумкин эканми?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 may 2016
Озодлик берган хабарга кўра, «Ҳолид ибн Волид» масжидга тушган ҳайр-эҳсон эвазига солиқ қайдидан ўтказилмаган, шахсий бойлик орттириш ғарази билан ...
10 march 2023
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.  Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик ...
30 september 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.МС. Туз оға, сизам шу тармоқда дим кўп ...
25 december 2017
24 декабрь – якшанба куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига бўлиб ўтган сайлов халқнинг бундай тадбирга умуман ишончи ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...