Дайжест
20 may 2016

Бутун Ўзбекистонни «тўлқинлантираётган» фармон

Ўзбекистон президентининг Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисидаги фармони бутун мамлакатни «тўлқинлантириб» юборди. Ҳар ҳолда ўзбек матбуоти шундай деб ёзмоқда.

Бу «тўлқинланиш»ни кўргандан кейин «эртага бугун аввал русча тайёрланиб, сўнг ўзбекчага ўгириладиган қонунлар энди ўзбекча ёзилса керак», «юқори давлат идораларида иш юритиш энди ўзбек тилида бўлса керак», «президентимиз халқаро анжуманларда энди русча эмас, ўзбекча гапирса керак» каби некбинлик пайдо бўлади.

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг кўзларидан оққан ёш эса бу некбинлигимизни янада кучайтиради.

«Биз ўзга юртлардаги адабиёт музейларига маҳлиё бўлиб, ҳавас билан қарардик. Президентимиз фармони билан янги очилажак университет таркибида Ўзбек тили ва адабиёти музейини ташкил этиш тўғрисидаги юксак эҳтиром ва эътиборни кўриб кўзимизда ёш қалқди», деб ёзди С.Саййид «Ўзбекистон овози» газетасида эълон қилинган мақоласида.

Аммо бу фармон ва юртбоши шаънига ёғилаётган мадҳларда учраётган «кичкинагина» ёлғонлар ҳам борки, улар аслида 25 йил кечикиб қабул қилинган ҳужжатнинг аҳамиятини янада пасайтирадигандек туюлади.

Хусусан, «Халқ сўзи» газетаси бундай ёзади: «…ҳали тоталитар тузум ҳукмрон бўлган турган мураккаб шароитда – 1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан қарийб ярим асрлик қарамликдан сўнг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганини ёдга олиш мантиқан тўғри бўлур эди».

Аслида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши бугун мамлакатдан ҳайдаб чиқарилган, барча етакчилари хорижда фаолият юритишга мажбур бўлаётган мухолифат кучларининг, ўша пайтларда кўнглига мустақиллик ишқи тушган ўзбек зиёли қатламининг, талабаларнинг босими билан амалга ошганини эсдан чиқармаган авлод ҳали тирик.

Шунинг учун кеч бўлса-да, қабул қилинган бу муҳим фармон ҳақида мадҳ тўқиётганда ёлғон аралаштирилмаса, унинг аҳамияти янада ортади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 january 2020
Биров бир нима деса, дарров лаққа тушма. Кишининг гапига қулоқ сол, аммо билганингдан қолма. Етти ўлчаб бир кес. Бу ...
21 september 2021
Ўзбекистон меҳнат қонунчилиги кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат. Булар қонунлар, ҳукумат қарорлари, низомлар, йўриқномалар ва ҳоказолардир. Жамоа шартномаси нима ва ...
16 september 2021
Ўзбекистонда турк сармояси асосида ишлайдиган тўқимачилик ширкатининг собиқ раҳбари¸ 60 ёшли турк ватандоши Нажат Тайланли “Элтуз” мухбири билан суҳбатда ...
19 march 2016
“Миллий тикланиш” газетаси “Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка номзод бу сайловда иштирок этишга рағбат кўрсатмаганини ёки унга фаол бўлишга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...