Кундалик
24 may 2016

Сўнгги қўнғироқ ва ҳамма пахта чопиғига

Ўқув машғулотларидан эндигина қутилган, бироқ чопиқ деган даҳмазага тутилган фарғоналик муаллималарни, тағин яқиндагина Универсиада спорт тадбирлари ўтган майдонларни тозалашга ҳам сафарбар этишмоқда.

Вилоятдаги турли тадбирлар олдидан кўча тозалаш, пахта терими ёки ғўза чопиғига чиқариладиганлар ўқитувчию дўхтирлар бўлиб қолди.

Бироқ шунда ҳам уларнинг тилидан аския тушмайди. Секин суҳбатни диктофонимга ёзаман.

«Кеча жаҳлимни чиқарганди, келинимни ота уйига ташлаб келдим. Энди уйидагилар олиб келса, мен улардан кафолат хати, тилхат, «барча ишларни бажараман, шу уйда яшасам бўлди» деган ариза оламан-да, уни олиб келган хола-аммасининг расми билан бирга битта йиғма жилд қилиб қўяман, – дея роса кулдиради ҳаммани ўқитувчи опа.

Бу гапни жиддий қабул қилган бошқа бир суҳбатдошимиз “Вой, опа унақа қилманг, кейин биз ҳеч кимни келин қила олмай қоламиз, ўқитувчига берадиган қизим йўқ, деб турволмасин одамлар», – дея кулишимизга яна сабаб топиб берди.

Чекка туманлардаги мактаблардан бирининг директори билан гаплашаётгандим, унинг қўл телефони жиринглаб қолди. Директор опа телефонни олиб “Нима, Наманган чегарасига 10 та одам, тозаловгами” дея саволлар бериб, қўнғироқ қилаётган кишидан саволларига жавоб олди шекилли “хўп” дея тугмачани босди.

«Бизларга қийин, – дейди директор опа, – бу ёқда таълим-тарбия ишлари, бир ёқда жамоатчилик топшириқлари… Чопиқнику бир амаллаб эплаётгандик, энди манави тозалов чиқибди».

Исми ошкор этилишини истамаган суҳбатдошларимдан бири вазиятдан чиқиш учун ўрнига 15-20 минг сўмдан бериб мардикор ёллашга мажбур бўлаётганини айтади.

«Рахбарлар жамоат ишини ҳам бажарасан, дарсингни ҳам ўтасан. Бўлмаса аризангни ёз. Иш қидирганлар тўлиб ётибди” дея шарт қўймоқда”, – дейди у.

Бироқ мардикор ёллашга ортиқча пул ҳаммада ҳам топилавермайди.

“Балога қолган ўқитувчию дўхтирлар. Биз болаларга дарс берайликми ёки чопиққа чиқайликми?» дейди энди аскиясини йиғиштириб қўйиб, юзларини водийнинг жазирама офтобидан тўсиб, кетмон олиб, ғўза даласига отланган бошқа бир муаллима.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 august 2019
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сўнгги вақтларда халқнинг чексиз ғазабига дучор бўлаётган буз-бузларда ўзининг айби йўқлигини билдирди.  Давлат раҳбари уй-жойлар ...
7 december 2018
Ака-ука Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш қарорини Урганч тумани суди ўз кучида қолдириши ортидан 5 декабрь куни журналистларнинг адвокати ишни ...
24 march 2017
24 март куни таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Тошкент шаҳар руҳий шифохонасидан озод этилди. У мажбурий даволанишда 23 кун ...
23 july 2025
Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармасида ишга қабул қилиш жараёнлари атрофида жиддий саволлар пайдо бўлди. 2025 йил 11 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...