Кўзқараш
30 may 2016

Бош вазирнинг йўлини тўсган милиционер

Фарғона шаҳрида ўтган “Универсиада” спорт мусобақаларининг энг қизиқ воқеаси албатта, ёшгина милиционернинг мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг йўлини тўсгани бўлди.

Фарғонадаги Олимпия заҳиралари коллежида мусобақаларнинг гандбол, дзюдо, бокс, эркин кураш, юнон-рум кураши каби турлари ўтказилди.

Хавфсизлик чоралари қаттиқ кўрилганлиги боис, мусобақаларга кириш учун ички ишлар вазирлиги томонидан берилган рухсатномалар яъни бейжиклар билан бирга паспорт ҳам талаб этилди.

Милиционерларга ким келса ҳам паспорт ва бейжигини яхшилаб текшириб, сумкасини кўриб, кейин ўтказиш ҳақида қаттиқ буйруқ берилганлиги боис, улар ҳам ўз ишларини “сидқидилдан” адо этишаётган маҳал бир гала шотирлари қуршовида бош вазир кириб кела бошлади.

Милиционер ўз бошлиғидан мақтов эшитиш учун у кишини ҳам йўлини шарт тўсиб “қани рухсатномангиз ва паспортингиз” дея саволга тутди.

Вилоят ҳокими, прокурори, вазирлар ҳам “тахта” бўлиб қолишди. Милиционернинг бошлиғи уни нарироққа олиб кетди.

Яхшилаб ўйлаб қаралса, ёш милиционерда ҳам айб йўқ. У бечора буйруқни бажарди холос. Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев халқнинг олдига чиқиб, телевизорда кўриниб, газета-журналлар муқовасини безаб турса эканки, уни ёшу қари бирдек таниса.

Бош вазир ҳеч қачон телевизорда чиқмайди, расми бирор газета ё журналда босилмайди. Шундай бўлгач, халқ уни қаердан танисин. Халқ телевизорга чиқадиган радиода овози кунда кунора эшитилиб турадиган артистни танийди-да. Милиционер бечора ўша халқнинг бир вакили холос.

Мен бу воқеага тасодифан гувоҳ бўлдим. Ҳозир роса милиционерга ачиняпман. Бечора буйруқни ҳалолу пок, бекаму кўст бажараман деб ишсиз қолдиёв.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 february 2025
Каттақўрғон туманидаги фермер хўжалиги вакиллари ўз мулки талон-торож қилингани, аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари бу ишга кўз юмаётганидан шикоят қилмоқда. Элтуз ...
31 august 2016
Бугун 31 август куни ЎзА ахборот агентлиги сайтида пайдо бўлган, президент Ислом Каримов номидан йўлланган табрик аллақачон ғойиб бўлди. ...
6 august 2018
Жўраев озод бўлган қафасда Пардаев пайдо бўлади! Асаби чатоқлар зални тарк этсин! рассом: Туз Eltuz.com 2015 йил 16 ноябрь
23 august 2018
Интернетда ёш аёл билан жинсий алоқа устида тасвири олинган  хоразмлик 61 ёшли А.О. исмли шахс видеоси тарқалди. Воқеадан хабардор ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...