Кўзқараш
30 may 2016

Бош вазирнинг йўлини тўсган милиционер

Фарғона шаҳрида ўтган “Универсиада” спорт мусобақаларининг энг қизиқ воқеаси албатта, ёшгина милиционернинг мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг йўлини тўсгани бўлди.

Фарғонадаги Олимпия заҳиралари коллежида мусобақаларнинг гандбол, дзюдо, бокс, эркин кураш, юнон-рум кураши каби турлари ўтказилди.

Хавфсизлик чоралари қаттиқ кўрилганлиги боис, мусобақаларга кириш учун ички ишлар вазирлиги томонидан берилган рухсатномалар яъни бейжиклар билан бирга паспорт ҳам талаб этилди.

Милиционерларга ким келса ҳам паспорт ва бейжигини яхшилаб текшириб, сумкасини кўриб, кейин ўтказиш ҳақида қаттиқ буйруқ берилганлиги боис, улар ҳам ўз ишларини “сидқидилдан” адо этишаётган маҳал бир гала шотирлари қуршовида бош вазир кириб кела бошлади.

Милиционер ўз бошлиғидан мақтов эшитиш учун у кишини ҳам йўлини шарт тўсиб “қани рухсатномангиз ва паспортингиз” дея саволга тутди.

Вилоят ҳокими, прокурори, вазирлар ҳам “тахта” бўлиб қолишди. Милиционернинг бошлиғи уни нарироққа олиб кетди.

Яхшилаб ўйлаб қаралса, ёш милиционерда ҳам айб йўқ. У бечора буйруқни бажарди холос. Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев халқнинг олдига чиқиб, телевизорда кўриниб, газета-журналлар муқовасини безаб турса эканки, уни ёшу қари бирдек таниса.

Бош вазир ҳеч қачон телевизорда чиқмайди, расми бирор газета ё журналда босилмайди. Шундай бўлгач, халқ уни қаердан танисин. Халқ телевизорга чиқадиган радиода овози кунда кунора эшитилиб турадиган артистни танийди-да. Милиционер бечора ўша халқнинг бир вакили холос.

Мен бу воқеага тасодифан гувоҳ бўлдим. Ҳозир роса милиционерга ачиняпман. Бечора буйруқни ҳалолу пок, бекаму кўст бажараман деб ишсиз қолдиёв.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 december 2025
Тожикистон Москва вилоятидаги мактабда рус миллатчиси томонидан ўлдирилган 10 ёшли Қобилжон Алиев билан видолашмоқда Тожикистоннинг Шаҳринав туманида Москва вилоятидаги ...
16 september 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Лентада айланаëтган совуқ ҳабарларни ўқиб, Ироқ биздан ...
3 august 2020
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимидаги вазият ёмонлашган бир пайтда Тошкент шаҳри ҳокими билан боғлиқ хусусий университет тўғрисидаги давлат ҳужжатлари ғазаблантирмоқда. ...
12 february 2019
Алишер Навоийнинг навбатдаги юбилейини эсон-омон ўтказиб олдик. У аллақачон ўзбек миллатининг, ўзбек тарихи ва маданиятининг рамзига айланганини ҳеч ким ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...