Кундалик
15 june 2016

Электр узилишлари рамазон ойида янада кўпайди

Ифтор ва саҳарлик пайти чироқнинг ўчириб қўйилиши фарғоналикларга айниқса малол келмоқда.

Фарғона вилоятининг аксарият туманларида чироқнинг тартибсиз узилишлари ёзда ҳам қишдагидек давом этмоқда. Баҳор ойларида кундузи соат 12 дан 13 гача, кечаси 20 дан 21 гача электр таъминоти узиб қўйиларди, ёз фаслига келиб эса бу узилишлар тартибсиз давом эта бошлади.

«Қиш фаслида узилишларни энергия танқислигига йўйишарди, бунинг белгиланган тартиби бор эди, ёзга келиб эса истаган вақтида ўчириб, хоҳлаганида ёқишаяпти», дейди олтиариқлик уй бекаси.

У куни бўйи уйда бўлгани учун йил давомида қай пайтда ўчирилиб ёнганини кузатиш имконига эга эканини айтади.

Масалан, Фарғона вилояти туманларидан бирида 7, 8, 9 июн кунлари тармоқда таъмир ишлари олиб борилаяпти, деган баҳонада 17 гача электр берилмади.

Шу кунлари тунги соат 23 билан 24 оралиғида ҳам ток узиб қўйилди ва саҳарлик вақтигача свет берилмади. Саҳарлик тугаши билан уч яримда яна свет узиб қўйилди.

13 июн куни эса саҳарликдан кейин ўчирилган свет 7. 45 да берилди.

Электр тармоғи идорасига боғланганимизда, аввалига бу ҳолни «Одамлар ортиқча совутгич, кондиционерлардан фойдаланишаётгани учун трансформаторларга нагрузка тушаётгани» билан изоҳлашди.

Навбатдаги узилишга, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетишини сабаб қилиб келтиришди.

Кейини узилиш сабабини эса шунчаки гапни калта қилиб «35 ўчирди» дея изоҳлашди. 35 дегани бу, вилоятнинг марказий электр идораси.

Фарғонада бугун ҳам чироқ ёниб ўчишда давом этмоқда, Электр тармоқлари корхонасидагилар эса юқоридан шундай буйруқ келганлигини рўкач қилишдан чарчамайди.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 july 2018
Ўзбекистонда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист ва собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон ўзбек турмасидаги ҳаётига бағишланган биринчи китобини ...
2 january 2026
Расмий ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда Россияда 2 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси меҳнат мигранти сифатида фаолият юритмоқда. Улар асосан қурилиш, коммунал ...
18 june 2025
Бугун “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форум” ташкилоти “Қора булут: Мирзиёев Ўзбекистонида сўз эркинлигига жой йўқ” номли ҳисоботни эълон қилди. ...
18 november 2020
Эрталаб мош сотдим. Кўп эмас, беш юз кило. Мошимни сотиб олган тадбиркор йигит: «Мошнинг пулини бугун кечга ўзим уйингизга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...