Дайжест
5 july 2016

Тили қирқилган матбуот мақтови

Сўнгги вақтларда президентнинг ҳар бир чиқишига лаббай деб «отклик» ёзиш маҳорати борасида бошқаларга дарс бераётган «Адолат» газетаси бош муҳаррири бу гал давлат раҳбарининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табригидан жуда қаттиқ илҳомланган кўринади, шекилли, қаламини ўткирлаб, яна ижод майдонида жавлон урди.

Муаллиф ахборот эркинликлари ва кафолатлари тўғрисидаги қонунни эслаб, у «одамларнинг ўзлари истаган ахборотни ҳеч бир монеликсиз олиш, айни чоғда ахборотни муҳофаза қилиш, шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлаш имконини бергани»ни таъкидлайди.

«Натижада матбуотимиз саҳифаларида собиқ тузум даврида умуман қўл урилмаган, ҳеч ким журъат этмаган, расман тақиқлаб қўйилган кўплаб мавзулар, чунончи, танқидий мушоҳадалар, қиёсий таҳлиллар, ижтимоий-сиёсий шарҳлар пайдо бўлди», дея ўтрикни давом эттиради муаллиф.

Бугунги матбуотимиз совет давридагидан бир қарич ҳам ўсмагани, шўро матбуотининг сояси каби бўлиб қолгани, рухсат этилганидан бошқа ҳеч қандай танқидга йўл қўйилмаслиги, халқ дардини айтишга тили йўқлигини наҳотки ҳеч ким билмайди, деб ўйлайди бу сатрларни ёзган одам!?

Бу ҳам етмаганидек: «Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида кўппартиявийлик шаклланиши билан эса сиёсий партияларнинг нашрларида соғлом баҳс-мунозаралар юзага келдики, бу ҳолат миллий журналистикамизнинг нуфузини анча кўтарди, десак муболаға бўлмайди», дея лоф уради.

«Нуфузи кўтарилган» миллий журналистикамизнинг қанчалик даражага тушиб қолганини ўтган галги икки дайжестимизда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг ёритилиши мисолида кўрсатиб ўтгандик.

Бу мисолимизнинг яна бир тасдиғи миллий нашрлар президентнинг ўша саммитдаги брифинги матнини машваратдан деярли бир ҳафта ўтиб эълон қилганида ҳам кўринди. Бу-ку майли, саммитдан ҳам олдин бўлиб ўтган воқеа – ХХР раиси ва Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисда сўзлаган маърузалари ҳам бундан кўпроқ вақт ўтиб матбуот юзини кўрганига нима дейсиз?

Сиёсий партияларнинг «соғлом баҳс-мунозаралари»га келсак, айтиш мумкинки, улар севишган жуфтликларнинг бир-биридан гўёки аразлашгандек, «сиз қўрқоқсиз, сиз қочқоқсиз» каби юзларига муҳаббат ила секингина шаппатилаб қўйиши саҳнасини эслатади.

Мақолада муаллиф биз юқорида айтган «ютуқлар»ни янада кўпайтиришга бел боғлаганини яширмайди.

«Бунинг учун янада самарали, таъсирчан ишлашга, халқимиз ҳаётини янада фаровон ва обод қилиш, дунёдаги энг ривожланган, демократик давлатлар қаторига кириш… ишига муносиб ҳисса қўшишимиз зарур», дейилади мақолада.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 november 2020
“Уғур” дегани эски туркчада “муваффақият”, “омад” деган маъно беради.  Уғур ҳали уч ëш экан, ишчи оиланинг фарзанди ўлароқ Искандерундан Германияга кетди. Бу 1965 йил эди. Онаси ва отаси ...
29 may 2018
Бир неча ўзбек фаоллари 23 май куни Швейцария ҳукуматига Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизига тегишли активларни қайтариш учун ...
14 november 2025
Шовотликлар «эмиш» яъни она эмчагини эмиш сўзини «амиш» деб ишлатади. АҚШда эса «амишлар» – бу диний эътиқод боис юз ...
28 december 2025
Каттақўрғон шаҳрида тиббиёт техникумини битирган ҳеч қандай тиббий иш тажрибасига эга бўлмаган ҳамшира дуконасига укол қилиб ўлимга билвосита сабабчи ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...