Кундалик
12 july 2016

Фермер аёл тўрт йилдан бери адолат изламоқда

У 16 йил фермерлик қилди. Отасининг ҳам суяги далада қотган, қирқ йил давомида пахта етиштириш билан шуғулланган.

Аввал отасига, сўнг расман синглисига тегишли фермер хўжалигида деҳқончилик қилиб келган аёлнинг ҳамма ташвиши 2012 йил 24 апрелдан бошланди. Музработ тумани ҳокими Азамат Хўжамқулов Дилоромнинг 56 гектардан зиёдроқ ерини давлат захирасига қайтариш тўғрисида қарор чиқарди. Ҳолбуки, ер фермерга 30 йил муддатга қонуний ижарага берилганди. Дилором эса ҳар йили пахта ва ғалла етиштириш режаларини бажариб келаётганди.

Ҳоким бу қароридан Дилоромни огоҳлантирмади. У эса ерига пахта ва ғалла экканди. Аммо ўша йилнинг 24 май куни ҳоким Дилоромнинг ерини фермер Мирсаид Олимов номига расмийлаштириб берди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, яъни 2 июнда худди шу ерни бошқа фермерга бериш тўғрисида қарор чиқарди.

Умуман, ўша йили бир неча ой давомида ҳоким илгари фермер аёлга тегишли бўлган ерни жами олти кишининг номига ўтказиш ва қайтариб олишга улгурди.

Охир-оқибатда Дилором Зайниева етиштирган 60 тонна пахта ва 50 тонна буғдой ҳосили йиғиштирилмай қолиб, нобуд бўлди. Чунки ҳокимнинг айби билан бу ернинг тайин эгаси бўлмади.

Ҳоким ернинг тортиб олинишига сабаб сифатида кадастр ҳужжатларининг ўз вақтида расмийлаштирилмаганини кўрсатиб ўтган. Аслида отасининг фермер хўжалиги Дилоромнинг синглиси номига қайта расмийлаштирилганидан 2 ой ўтиб ҳам кадастр хизмати ҳужжатларни тўғрилаб беришни атайин орқага суриб келаётганди. Чунки бу хизматнинг раҳбари Дилоромнинг собиқ эри эди…

Тўрт йилдан бери Дилором Зайниева турли суд ва давлат идораларига ерни қайтариб бериш талаби билан мурожаат қилиб келяпти. Лекин шу пайтгача адолат қарор топишига эриша олгани йўқ.

Ҳатто Музработ тумани прокурори Шуҳрат Ўринов ҳам Дилоромга ва Ўзбекистон қонунларига қарши турибди.

Ҳоким Азамат Хўжамқулов эса аёллар фермер бўла олмайди, улар болалари билан уйида ўтириши керак, дейишдан чарчамайди. Шу «принципи»дан келиб чиқиб яна 5 аёлдан ерини тортиб олган.

Аслида фермерлар ерларининг тортиб олиниши, уларнинг арз-додларига биров қулоқ солмаслиги Ўзбекистон шароитида янгилик эмас.

Эшитган бўлсангиз керак, фермерлик ҳаракати ҳақида гап кетганда Ўзбекистон раҳбарияти «Ер эгасини топди», деб гапиришни яхши кўради. Аммо фермерлар йиллар давомида кўриб келаётган азоб-уқубатлар, адолатсизликлар халқнинг бу гапга ўзига хос жавобини дунёга келтирди.

Энди одамлар «Ер эгасини топди, эгаси худодан топди», деган хулосага келган. Бу гапнинг ортида фермерларнинг ҳуқуқсизлиги, уларга нисбатан адолатсизликларга ишора ётибди.

Дилором Зайниеванинг ерини қайтариб олиш талаби билан тўрт йилдан ортироқ давом этаётган мурожаатлари, бу мурожаатларга адолатли жавоб ололмаётгани, юзлаб фермерларнинг шу каби тақдири қишлоқ хўжалиги соҳасида туб ислоҳотлар ўтказиш зарурати ҳар доимгидан-да долзарблашганидан далолат беради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 august 2022
Элтуз мухбирининг ёзишича, душанба куни тушлик пайтида Тошкентнинг Юнусобот тумани ИИБ ёнида катта тезликда Жентра автомашинасини бошқариб бораётган шахс ...
5 march 2020
Хитойлик уйғурлар масаласи бўйича таниқли тадқиқотчи, ёзувчи ва таржимон Евгений Бунин (Gen Bunın) Ўзбекистонга иккинчи марта киритилмади. У бу ...
19 december 2025
Карманада ёш оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди. Оқибатда 30 ёшли Севдиёр Ярашев ҳамда унинг 4 ёшли ўғли ...
7 september 2020
Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни мамлакат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда маска тақиш зарурлиги ҳақида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...