Кундалик
24 november 2016

Ўзбек хотинини урган турк эр қамоққа олинди

Касалхонадаги аëлнинг саломатлиги ҳақидаги маълумотнома Адана прокуратураси оилавий жиноятлар бўлимига етиб боргач, эридан калтак еган ўзбек аëл шикоятини Адана прокурори ўз назоратига олди ва унинг эри ҳибс қилинди.

Туркиянинг Адана шаҳрида истиқомат қиладиган Ўзбекистон ватандоши 32 яшар Шахнозахон идишларни қўлда эмас, идиш ювадиган машинада ювгани учун эри тарафидан дўппосланган эди.

Адана полицияси матбуот котибининг айтишича калтак егани ортидан касалхонага борган аëл воқеасини текширган маҳаллий прокурор уни урган эри 51 яшар Нусрат Лимончечагини (Nusret Limonçiçeği) сўроқ қилиб қўйиб юборган эди.

Элтуз тасарруфида нусхаси мавжуд бўлган тиббий ҳулосага кўра, калтакланиш пайтида Шахнозахонинг қовурғалари синдирилган. Баданининг аксар қисми гемотомик жароҳат билан қопланган. Маълумотномада Шахнозахон юз кўзи мўматалоқ бўлиб кўзлари кўрмай қолгани ҳам таъкидланади.

Идиш ювиш жанжали

Бундан беш ой олдин Адананинг Шайбон туманида яшовчи Нусрат Лимончечаги ва унинг ўзбекистонлик хотини Шахноза. Л. ўртасида машинада ювилган идишлар юзасидан жанжал чиққан эди.

Аснода эр ўз хотинини калтаклади. Майиб бўлган хотин Адана давлат ҳастахонаси жонлантириш бўлимига олиб келинди.

Мухбирлар билан суҳбатда Шаҳноза эрга текканига икки йил бўлгани ва бу икки йил мобайнида тинимсиз калтак еганини таъкидлаган:

«Олти ой олдин калтак еганимда болам тушган эди. Еганим таëқ, кўрганим хўрлик. Нуқул бошимга муштлайди, тепади, қўлига тушган нарса билан мени уради, лекин мен шикоят қилмадим. Аҳволимни кўрган докторлар полицияга хабар берди», – дейди Шаҳноза.

Шаҳнозанинг бир умр майиб бўлиши ва кўзлари кўрмай қолишига сабаб бўлган жанжал арзимаган нарсадан чиққан:

«Уйга меҳмон келувди. Меҳмонлар кетгач идишларни машинага солиб ювганим эримга ëқмади. Нега ўзинг ювмайсан, деб уриб ташлади», – дейди Ўзбекистондан Туркияга келин бўлиб тушган Шаҳноза.

Абдужамил Дўстмуҳаммад

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 may 2024
РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
14 december 2025
Машҳур ўзбек сатира устаси, актёр Обид Асомов 2018 йилнинг 14 декабрь куни Тошкент шаҳрида 55 ёшида оламдан ўтди. Каримов ...
25 december 2025
Муҳаммад Солиҳ ИККИНЧИ МАРТА ЭЪЛОН ЭТИЛГАН МУСТАҚИЛЛИК Ислом Каримов бошчилигидаги руспараст коммунистлар ЭРК партияси талабини қабул қилиб, 29 август ...
31 march 2016
Унинг илк бекати, Ўзбекистон пойтахти Тошкентда мамлакат президенти Ислом Каримов билан учрашди. Штайнмайернинг Тошкентга ташрифи бир қанча немис ОАВ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...