Асосий мавзулар
18 january 2017

Машариповнинг ўзбекистонлик бўлганини расмий Тошкент тасдиқлади

Турк матбуотига кўра Машариповнинг Ўзбекистон ватандоши эканлигини расмий Тошкент тасдиқлаган. Ўзбекистон тарафига кўра, Машарипов қидирувда бўлган.

Молтепадаги рейд. Фото: Ижтимоий тармоқдан

Турк полициясига кўра, Машарипов қўлга олинган пайти «Ўлдирманг мени акалар!» дея бақирган, қўлга олиш пайтида битта ҳам ўқ отилмаган.

Чоршанба куни тергов пайтида Машарипов аввалига Тақсим майдони (Истанбул маркази)да портлаш ташкил қилмоқчи бўлганини айтган.

Кейин Роққадаги ИШИД вакиллари билан келишиб тунги клубда қирғин қилишга қарор берган.

Истанбул ҳокими Восип Шоҳин ва Истанбул амният мудири Мустафо Чолишқон сешанба куни матбуот анжумани ўтказиб, қўлга олинган одамнинг Ўзбекистон ватандоши Абдуқодир Машарипов эканлигини билдиришган эди.

Шунингдек, матбуот анжуманида Машариповнинг уйидан 197 минг АҚШ доллари чиққани билдирилган.

ИШИДга мансублиги айтилаётган мазкур шахснинг лақаби Абу Муҳаммад Хуросоний бўлган.

Анжуманда таъкидланишича, 33 яшар Ўзбекистон ватандоши ва этник тожик Абдуқодир Машарипов Ўзбекистонда ҳам қидирувга берилган.

Молтепадаги рейд. Фото: Ижтимоий тармоқдан

Унинг Афғонистон ва Покистондаги лагерларда таълим олгани ҳам таъкидланди.

Аниқланишича, Машарипов Туркия ҳудудига Эрон орқали ноқонуний йўллар билан ўтган.

Шу кунларда келиб чиқиши Марказий Осиëдан бўлган 50 киши айни воқеага алоқадорликда айбланиб қўлга олинди.

Абдуқодир Машарипов билан бирга қўлга олинганлар орасида бир ироқлик эркак, шунингдек Миср, Сенегал ва Сомали ватандошлари бўлган аёллар борлиги айтилмоқда.

Eltuz.com манбаларининг айтишича, Машарипов Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшаган ва бундан 6 йил олдин Ўзбекистонни тарк қилган. У икки фарзанднинг отасидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 april 2023
Қодирий таъбири билан айтсак, мамлакатнинг юз йил олдинги «кирли» тарихида ҳам¸ Совет даврида ҳам мулозимлар, қудрат ва сарват эгалари ...
28 august 2018
2002 йилнинг 31 мартида кутилмаганда Муҳаммад Бекжон Зарафшондаги 48-зонага этап қилинади… Сиёсий маҳкумни сил касалининг ўткир турига чалинган маҳкум ...
23 december 2025
Жиноятчи Акмал Шукуровни қамоқдан чиқариб юборган поракаш судьяларга хизмат текшируви тайинланди.
3 january 2026
Альберт Эйнштейн Ўзбекистондан Парижга келган раққосанинг қўл рўмолига ëзган формула нима эди? Бу формула вақт туйнуги борлигини кўрсатувчи энг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...