Асосий мавзулар
17 february 2017

Шаҳардан бадарға қилинган «Дамас»лар туманларга қатнай бошлади

Андижон шаҳрида феврал бошида фаолияти тақиқланган “Дамас” машиналари туманларга кетиб киракашлик қилмоқда.

Бу ҳақда Элтуз мухбирига билдирган андижонлик 28 яшар тадбиркор Раҳматуллоҳга кўра, киракашларнинг оилалари “Дамас”дан келадиган тушумга қараб қолган:

«Баъзилар машинасини сотди¸ кўплар эса туманларга қатнаяпти. Тирикчилик қилиш керакку» дейди тадбиркор.

«Мирзиёев ислоҳотларининг формуласи «Алихўжа-Хўжаали» экани яна тасдиқланди», дея ёзди бу ҳақдаги хабарни фейсбукдаги ўз лентасига илган Улуғбек Ашур.

Андижон шаҳридан «бадарға қилинган «Дамас»ларнинг нима учун «ишсиз қолмаганлиги»ни изоҳларкан, журналист Улуғбек Ашур, бунинг сабабини «Дамас» эгаларининг кўпчилиги ҳокимиятда ишлашида кўради.

«Уларнинг сон-саноқсиз автомобиллари шаҳар бўйлаб одам ташийди ва бир тийин ҳам солиқ тўлашмайди. Қўйилган тақиқ уларга яна катта фойда олиб келади энди», дея билдиради у.

Унинг фикрича, шаҳар ташқарисига қатнаш шаҳар ичида юришдан қимматроқ.

«Дамас» ўрнини “Исузи” эгаллади

Элтузга маълум бўлишича, икки йил муқаддам Вилоят ҳокими қарори билан Андижон шаҳрига 200 дона «Исузи» автобуслари келтирилган эди.

Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакили Элтуз мухбирига, йўловчи ташишда «Дамас»ларнинг тўхтатилишининг бир сабабини ҳайдовчилари устидан кейинги пайтларда кенгашга жуда кўп шикоятлар билан изоҳлаган.

«Дамасчи»лар инсофсиз бўлиб кетишган, йўлкира нархини хоҳлаганча кўтариб олаверадилар, шу сабаб бу транспортлар ҳаракатини чеклаш зарурати анчадан буён кўтарилиб келаётганди», деган эди у.

Йўловчи ташиш учун ҳавфли транспорт

Ҳокимликнинг шаҳарда «Дамас» йўловчи ташилишини тўхтатиш ҳақидаги қарори йўл ҳаракатини тартибга солиш зарурати билан изоҳланган.

Вилоят ҳокимлиги вакилининг маҳаллий матбуотга билдиришича, қарор “Дамаслар иштирокидаги аварияларни олдини олиш мақсадини” кўзлаган.

Элтуз мухбири гаплашган шаҳар ДАН ходимларидан бири, «Дамас»ларнинг йўловчилар ташишга мўлжалланмаганини билдирди.

«Айни “Дамас”чиларнинг ҳаракати туфайли кейинги пайтларда авариялар кўпайиб кетди”, — дейди у.

Унинг фикрича бу кичикроқ оилага мўлжаллаб ишлаб чиқарилган автомобил.

Бошқа томондан шаҳар йўналишида «Дамас» транспортининг тўхтатилишидан кўпчилик йўловчилар норози.

«Агар, мақсад йўл ҳаракатини тартибга солиш бўлса, бунинг учун яроқсиз бўлган транспортни вилоят ҳудудларига йўналтирилишида қандай мантиқ бор?», дея юзланади Музаффар Қосим исмли бошқа бир фейсбук юзери.

Унинг фикрича, бугун «Дамас»лар ҳаракати бошланган туманлар бўйлаб автомобил йўлларининг бугунги аҳволи, Андижон шаҳар йўлларидан кўра юз чандон бузуқроқ.

Андижон вилоят ҳокимининг махсус қарорига кўра 1 февралдан бошлаб шаҳарнинг ички йўналишларида «Дамас» автомашиналари билан йўловчи ташиш бутунлай тақиқланган эди.

Бунга қадар Андижон шаҳрида 92 та йўналиш бўйича тўрт мингга яқин «Дамас» автомобиллари аҳолига хизмат қилган.

Андижон шаҳар ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, уларнинг ярми автоуюшмаларга, ярми эса якка тартибда ишловчи ҳайдовчиларга тегишлидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 january 2018
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Рустам Иноятов Дубайда 12 миллион доллар сарфлаб, турар жой иншооти қурган. Бу маълумотни «Очиқ ...
3 december 2025
Россия томонида жанговар ҳаракатларда иштирок этган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан суд ҳукм чиқарди. Самарқандлик йигит 2021 йилда йигит Россияга ишлаш ...
9 december 2025
Тошкент вилояти, Қибрай тумани аҳолиси Элтузга йўл муаммолари юзасидан мурожаат қилиб, туман ҳокимидан кутилмаган ва ғалати жавоб олганини маълум ...
22 january 2019
Афтидан Ахборот технологиялари ва коммуникациясини ривожлантириш вазирлигидагиларнинг юмор ҳисси кучли. Интернетдан тўсиб қўйилган, илгари VPNсиз кириб бўлмайдиган сайтларнинг ишлаб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...