Асосий мавзулар
20 march 2017

Туркияда йирик исловот тармоғини яратган ўзбек аёли қўлга олинди

18 март куни Туркиянинг турли шаҳарларида 76 та яширин фоҳишахона очган Ўзбекистон ватандоши 36 яшар Мадина Шукурова Истанбул Ота-Турк аэропортида Тошкентга учиб кетаëтганида ушланди. Бу ҳақда турк матбуоти нашрлари хабар берди. Фото: hurriyet.com

Мадина Шукурова аëлларни қул қилиб сақлаб фоҳишаликка мажбурлаш, яширин исловатхоналар тармоғини ташкил қилиш, танфурушлик ва ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб ўтган шанба куни ҳибсга олинди.

Бундан олдин Шукуровага оидлиги таҳмин қилинган 76 яширин фоҳишахоналар аниқланиб рейд ўтказилган.

Рейд давомида Шукурованинг “исловот“ империясини юритган 19 киши қўлга олинган ва уларнинг 3 нафари аëллардир.

Улардан учта тўппонча ва ўқ дорилар мусодара қилинган.

Истанбулдаги Элтуз мухбирининг аниқлашича, Туркия полицияси кейинги икки ой давимида Мадина Шукуровани кузатган.

Элтуз мухбирига кўра, ўзбек фоҳиша жаллоби Шукурова тарафидан танфурушликка мажбурланган 21 аëл рейд мобайнида қутқарилган.

Уларнинг ҳаммаси Шукуровага қарши кўрсатма беришган. Бу аëлларнинг аксари Ўзбекистондан келганлиги аниқланган.

Уларнинг полицияга айтишича, “Бола боқувчи энага ва касал қаровчи касбларида ишлаш нияти билан келиб Шукурованинг тўрига тушишган”.

Бу аëллар Ўзбекистонга депортация қилинишини кутишмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 march 2023
Ўзбекистон калимасини тарихга киргизиб, бу давлатнинг илк раҳбари бўлган Хўжаев сиймосини тарихдан ўчиришга уриниш кейинги йилларда изчил тус олгани ...
23 october 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 9-қисмидан унинг айнан мамалакатни тарк этганидан кейин, ҳижратда ёзган ...
10 march 2020
Рассом Кирпи Eltuz.com
22 april 2024
Элтуз портали №141: Сўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон ва Самарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидан. Чиқиндиларни йўқ қилиш муаммоси: ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...