Асосий мавзулар
14 april 2017

Газлида журналист Алексей Волосевич ушланди

14 апрел куни тошкентлик журналист Алексей Волосевич, Бухоронинг Ромитан туманида, Газли шаҳар милицияси ходимлари томонидан ушланди.

Алексейнинг сўзларига кўра, ушланишининг сабаби, шаҳарда сайр қилиб, фотосуратлар олганидир. «Тағин мен одамлардан руҳсат сўраб уларни суратга олганман», деди Алексей телефондаги сухбатда.

Милиционерлар, журналистни аллақайси хушёр фуқаро милицияга сим қоқиб «тутиб бергани»ни яширишмади.

Ушланганидан сўнг, Алексейни ШИИБга олиб боришган, у ерда бармоқ изларини олиб, ушланган шахс ҳақида маълумот олиш учун бўлса керак, «қандайдир сўров»ни жўнатишган.

ШИИБ бошлиғининг исми шарифи Алишер Тўхтаевдир.

Гарчи журналист айбланмаётган ва ушланишнинг расмий сабаби номаълумлигича қолаётган бўлсада, унинг паспортини олиб қўйишган ва жавоб келгунга қадар маҳаллий меҳмонхонага жойлаштиришган.

Ўзбекистонда қонун одамларнинг фототурат олишини тақиқламайди. Нима учун Газли шаҳрида бу мумкин эмаслиги ҳозирча жумбоқ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 november 2025
Биз қолоқ деб ҳисоблаган давлатлар технология сохасида катта қадамлар отмоқда. Бир вақтлар дунëда тенги йўқ юк самолетлари ишлаб чиқарган ...
15 april 2019
Ўтган асрнинг 80-йиллари сўнггида мамлакатда эрк ва демократия учун бошланган жабҳада кўплар қатори жавлон ураркан, мен учун ҳам Бертольд ...
27 march 2019
Тарихчиларимиз ўтмиш қадриятларини мумкин қадар қадимийлаштиришни яхши кўриши сир эмас. Қадимийлик, минг йиллар ҳақидаги таъкидларни ўйламай, ҳеч бир фактсиз ...
14 march 2020
Рассом Кирпи
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...