Асосий мавзулар
15 april 2017

Ëзувчи Нодир Норматов Тошкентда дафн этилди

15 апрел куни ёзувчи Нодир Норматовни таниқли рассомлар, ижодкорлар сўнгги йўлга кузатишди. Марҳум Тошкентдаги «Яланғоч ота» қабристонида дафн қилинди.

Рассомлар ҳақидаги ўнлаб китоблар муаллифи, санъатшунос, фоторассом Нодир Норматов 14 апрел кечаси 68 ëшида Тошкентда оламдан ўтди.

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги Пошхурд қишлоғида туғилган ëзувчининг 1972 йилда нашр қилган «Кўҳитанг ҳикоялари» деган илк асари китобхонларда қизиқиш уйғотган эди.

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси Бадиий Ижордкорлар уюшмаси аъзоси бўлган Норматов ўзбек рассомлари ижодини санъатдан узоқ бўлган аҳоли орасида тарғибот қилиш билан самарали шуғуллланиб келди.

Совет Ўзбекистони санъати журналида ишлаш асносида ўнлаб ўзбек рассомлари ҳақида мақолалар ëзди.

Норматов тарафидан 2009 йили чоп қилинган «Рўзи Чориевнинг сўнгги васияти» китоби рассомлар дунëси билан авом ўртасида кўприк бўлган публицистика ўлароқ баҳоланган эди.

Қўлида фотоаппарати билан Ўзбекистонни кезган Норматов фотокўргазмалар ташкил қилиб мамлакат манзараларига ўз нигоҳи билан одамларни қарата олгани эсланади.

2010-2012 йилларда унинг «Қишлоқ томон йўл», «Сурхон оҳанглари», «Ватан сенсан, Ватан мен», «Эзгулик тимсоллари» каби қатор шахсий кўргазмалари намойиш этилган.

Нодир Норматов 2010 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

Элтуз ижодий жамоаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига таъзия изхор қилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 january 2019
Марҳум президент Ислом Каримовнинг суянгани уни салкам пайғамбар ўрнида кўрган ёшлар ва қариялар эди. У бир парча нон учун ...
12 december 2016
Чилонзор тумани “Тинчлик” масжидининг имом хатиби Шермурод Тоғай (Алишер домла) ўзининг Facebook даги саҳифасида ўзбек поп мусиқачиси 30 яшар ...
21 may 2021
Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бўлди, Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди ...
19 june 2025
Қашқадарёда уруғлик ғалла етиштирувчи фермерлар  хонавайрон бўлмоқда.  Фермерлар  вилоят ҳокимининг қишлоқ  хўжалик  масалалари бўйича  биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқовнинг хурмача  ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...