Асосий мавзулар
15 april 2017

Ëзувчи Нодир Норматов Тошкентда дафн этилди

15 апрел куни ёзувчи Нодир Норматовни таниқли рассомлар, ижодкорлар сўнгги йўлга кузатишди. Марҳум Тошкентдаги «Яланғоч ота» қабристонида дафн қилинди.

Рассомлар ҳақидаги ўнлаб китоблар муаллифи, санъатшунос, фоторассом Нодир Норматов 14 апрел кечаси 68 ëшида Тошкентда оламдан ўтди.

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги Пошхурд қишлоғида туғилган ëзувчининг 1972 йилда нашр қилган «Кўҳитанг ҳикоялари» деган илк асари китобхонларда қизиқиш уйғотган эди.

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси Бадиий Ижордкорлар уюшмаси аъзоси бўлган Норматов ўзбек рассомлари ижодини санъатдан узоқ бўлган аҳоли орасида тарғибот қилиш билан самарали шуғуллланиб келди.

Совет Ўзбекистони санъати журналида ишлаш асносида ўнлаб ўзбек рассомлари ҳақида мақолалар ëзди.

Норматов тарафидан 2009 йили чоп қилинган «Рўзи Чориевнинг сўнгги васияти» китоби рассомлар дунëси билан авом ўртасида кўприк бўлган публицистика ўлароқ баҳоланган эди.

Қўлида фотоаппарати билан Ўзбекистонни кезган Норматов фотокўргазмалар ташкил қилиб мамлакат манзараларига ўз нигоҳи билан одамларни қарата олгани эсланади.

2010-2012 йилларда унинг «Қишлоқ томон йўл», «Сурхон оҳанглари», «Ватан сенсан, Ватан мен», «Эзгулик тимсоллари» каби қатор шахсий кўргазмалари намойиш этилган.

Нодир Норматов 2010 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

Элтуз ижодий жамоаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига таъзия изхор қилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 november 2025
Жой номларини ўзгартириб, ўзини ишлаётган қилиб кўрсатиш – бу дидсизлик даврининг энг катта белгисидир. Негаки, Дидсизлик даврида ноқобиллар, саводсизлар ...
26 november 2018
Ҳақиқатдан ҳам, “Яхшига қилсанг яхшилик ҳам айтадур, ҳам қайтадур ,- дейди, “ёмонга қилсанг яхшилик, на айтадур, на қайтадур” дейишади. ...
22 december 2020
Жорий йилнинг 15 декабрида 35 ёшли З.Б. уч ўғлини ва ўзини сувга ташламоқчи бўлган вақтда Сирдарё вилояти Ширин шаҳри экология бўлими ходимлари томонидан ...
18 july 2024
Видеода Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев фермерни уряпти. Воқеа апрел ойида юз берган. Куни кеча эса мажлисда ҳоким Дўстлик ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...