Асосий мавзулар
18 april 2017

Мажбурий обуна – ўзбек нашрларининг жон томири

Даврий нашрларга обуна ихтиёрий экани айтиб келинадиган Ўзбекистонда чиқадиган газеталардаги мақолалардан аслида бунинг акси экани кўринади.

Айни муаммо Жиззах вилояти мактабларидаги обуна масалаларига бағишланган «Жамият» газетасидаги (14.04) «Обуна «ўйини»: танқид ва тахмин» сарлавҳали мақолада ўз аксини топди.

Гарчи муаллиф ўзи истамаган бўлса-да, даврий нашрларга обуна ихтиёрий экани айтиб келинадиган Ўзбекистонда аслида бу масала бутунлай мажбурий кўринишга эга эканига ишора бериб қўяди.

Маълум бўлишича, Зафаробод туманида 2017 йилда «марказий нашрларга обуна режаси атиги 33,3 фоиз бажарилган».

«Ваҳоланки, обунани юқори савияда ўтказиш юзасидан вилоят ва туман ҳокимларининг махсус фармойишлари бор. Бу ҳужжатларда қайси нашрга қанча нусхада обуна бўлиш зарурлиги аниқ-тиниқ белгилаб қўйилган», дейилади газетада.

Кўриниб турибдики, мамлакатда нашрнинг тиражини унинг савияси эмас, балки ҳукуматга қанчалик яқинлиги белгилайди.

Гарчи мамлакатда ҳукуматга мойил бўлмаган газета чиқмаса-да, уларнинг ичида қайсиси «хотинларнинг энг яхшиси» қилиб танланиши тиражни кўпайтириш учун муҳимлигини мақоладан юқорида келтирилган парчалар ҳам исботлаб турибди.

Шунингдек, мақолани ўқиб, бундай мажбурий-ихтиёрий обуна учун ўқувчиларнинг қанча пули кетишини ҳам билиб олиш мумкин.

Масалан, Дўстлик тумани халқ таълими бўлими мудири жорий обуна мавсумида тумандаги ўқитувчиларнинг ҳар бири ўртача 450-500 минг сўмлик газета-журналларга обуна бўлганини айтар экан: «Бундан ортиғига ходимларнинг имконияти етмайди», деб мухбир олдида ўзини оқлаган бўлибди.

Муаллиф гарчи обуна учун шунча маблағ сарфланган бўлса-да, мактаблар ҳам, ўқитувчилар ҳам газеталарни деярли олмаётганига эътибор қаратар экан, ўқитувчилардан йиғилган маблағ «туя» қилинаётган бўлиши мумкинлигига ишора беради.

Мақолада, Самарқанд вилоятидаги бир мактабдан обуна масаласида келиб тушган шикоят хати ҳам келтириб ўтилган.

Бу хатда шикоятчи ўзи ишлайдиган мактабда обуна учун ҳар бир ўқитувчи ва ходимнинг ойлик маошидан 21 фоиздан ушлаб қолингани, шунингдек, ўқувчилардан ҳам пул йиғиб олинганини, аммо обуна бўлинган газеталарни ҳеч ким кўрмаётганини билдирган.

«Обуна баҳонасида ўқитувчилар маошидан ушлаб қолинган миллионлаб пуллар қаерга ва қайси мақсадда ишлатилганини текшириб, аниқлик киритиб беришингизни сўрайман», деган шикоятчи газета таҳририятига ёзган мактубида.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 october 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Куз келиб тўй-тўйчиқ кўпайган пайт… МС: Туз ...
27 july 2025
2025 йил 27 июль куни “Ўзбекнефтегаз бурғулаш ишлари” МЧЖга қарашли Муйноқдаги пармалаш майдонида очиқ нефт-газ фаввораси юз берди. Бу ...
31 may 2025
Сўнгги йилларда Хитой “эски турар жой ҳудудларини таъмирлаш” баҳонасида уйғурнинг анъанавий уйлари ва турар жойларини фаол равишда бузиб, ўзгартириб, ...
6 february 2018
Истанбулдаги Отатурк қўналғасида 1 кило 75 грамм қорадорини Тошкентга олиб кетаëтган 35 яшар Ўзбекистон ватандоши С.К ушланди. Туркиядаги «Ҳуррият» ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...