Асосий мавзулар
29 may 2017

Музқаймоқдан заҳарланган 100 беморга Сальмонеллёз ташхиси қўйилди

Андижоннинг Шаҳрихон туманида музқаймоқдан захарланган 100 кишига сальмонеллёз касаллиги ташҳиси қўйилган. Бу ҳақда Элтузга исми шарифини сир тутишни сўраган шаҳрихонлик шифокор маълум қилди.

Унинг Элтуз мухбирига айтишича, Музқаймоқдан заҳарланганларнинг ташҳисларида сальмонеллёз касаллиги аниқланган бўлсада, шифокорларга бу ҳақда ҳеч кимга ошкор этмаслик уқтирилган.

Сальмонеллёз – ўткир ичак инфекцияси бўлиб, касалликни озиқ-овқат маҳсулотларида узоқ вақт сақланувчи бактериялар – сальмонеллалар ташийди.

«Сальмонеллёз шундай касаллик-ки, бош оғрийди, кўнгил айнийди, ич кетади, ошқозон ва ичакларда оғриқ туради, одам хушидан кетиши мумкин, оғир формасида ҳатто жигар ва талоқ шишиб кетади, соғайиш баъзан бир ярим ойгача чўзилиши мумкин»,- дейди шаҳрихонлик шифокор.

Унинг сўзларига кўра, касаллик симптоми яққол кўриниши билан бирга, умуман кўзга ташланмаслиги ҳам мумкин.

Кейинги ҳолатда касалликка чалинган одам, уни бошқаларга юқтиради, ўзи эса бундан жабр кўрмайди.

Музқаймоқдан заҳарланганлар орасида ҳали ҳам саломатлиги тўлиқ тикланмаган беморлар бор ва уларда ҳам бу касаллик топилиши мумкин.

«Бир кишига касалхонадан эрта жавоб бериб юборишибди. Кейин у соғлиги яхшиланмагач, порталга мурожаат қилган экан, шу боис яна Тошкентдан комиссия келиб қайтадан текширувлар ўтказибди», – дейди шаҳрихонлик савдогар аёл.

Бундан аввал Элтуз Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 16 май куни юзлаб одамларнинг музқаймоқдан захарланиб касалхонага тушгани ҳақида хабар берган эди.

Воқеа тафсилотларини ўрганиш учун келган комиссия хулосаларига кўра, ушбу воқеа санитария-гигиена қоидаларига амал қилинмасдан тайёрланган музқаймоқ истеъмол қилиш оқибатида келиб чиққан.

Ўтган вақт давомида барча туман ва шаҳарлардаги музқаймоқ бизнеси билан шуғулланувчи тадбиркорлар қатъий текширувдан ўтказилган.

Текширув натижасида, фрезерли музқаймоқ тайёрлаш қонун-қоидаларига риоя этишда камчиликлар мавжудлиги аниқланган.

«Ҳукумат тадбиркорларга кенг йўл очиб, улар фаолиятини бехуда текширмайсан, деб қўйгани учун ҳам назорат сусайиб кетганди. Энди ҳар бир тадбиркорнинг маҳсулоти текшириляпти», дейди СЭС ходимларидан бири.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 august 2020
Мирзиёев бошқарувида ташқи сиёсатда, бир томондан, Россия ва унинг геосиёсати билан боғлиқ муносабатлардаги миллий манфаатлар борасида кўпчилик норозилигига сабаб ...
14 october 2022
Ўзбекистонда биринчи замонавий касаба уюшмаси бир йил аввал ташкил этилган бўлса-да, у дуч келган муаммолар меҳнат ҳуқуқлари қанчалик кенг ...
23 february 2020
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йилги пахта йиғим-терими даврида мажбурий меҳнатдан фойдаланишга йўл қўйганлиги туфайли маъмурий жавобгарликка ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...