Кундалик
28 august 2017

Мен Ватанга қайта олмайман

Шоир Юсуф Расул 1971 йил Тожикистоннинг Панжикент туманида туғилган. 1993 йилда ТошДунинг журналистика факультетини тамомлаган. Ўзбек вақтли матбуотидаб Би-Би-Си, «Америка овози». «Уруш ва тинчликни ёритиш» институтларида ишлаган. «Кўнгилдаги масофа» шеърлар тўплами муаллифи. Айни пайтда Швецияда яшайди.

Мен Ватанга қайта олмайман,“Қайтайлик” дер ўғлим ўксиниб.

“Қайтайлик” дер кўнглим хўрсиниб…

Мен Ватанга қайта олмайман.
Ўз ўзимни кунлар алдайман,
Ўз ўзимни тунлар аврайман:
“Бир кун келар сенга ярайман”.

Мен Ватанга қайта олмайман…
Тушларимда ўлган болалар,
Кўз ўнгимда мазлум оналар,
Андижонни тутган нолалар,

Мен Ватанга қайта олмайман.
Муҳожирман, ҳариф афком йўқ,
Қайтмоқликка бирор имкон йўқ,
Қолар бўлсам дилда бир ком йўқ,

Мен Ватанга қайта олмайман.
Видео: https://youtu.be/g4Qq66Su1KI
Юсуф Расул
Озодлик оханглари
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 may 2023
Маълумотларга кўра, 2022-йил сентабр ойида бухоролик аёл бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, жиноий режани олдиндан режалаштирган.   Аёл ...
26 december 2025
1825 йил 26 декабрдаги қўзғолон Россия тарихидаги энг муҳим бурилиш нуқталаридан бири ҳисобланади. Бу қуролли чиқиш рус жамиятидаги ислоҳот ...
24 april 2016
Бундан 5 йил олдин Тошкент шаҳар хокимлиги Чехиядан 20 та трамвайни донасига бир миллион АҚШ доллари тўлаб сотиб олган ...
28 october 2016
«Ҳуррият» газетасидаги (22.10) «Журналист сўзи – жамоатчилик эътиборида» сарлавҳали мақола мамлакат оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган таҳлилий ва танқидий ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...