Асосий мавзулар
18 september 2017

Хоразм. Ўқитувчи ва шифокорлар асосий теримчиларга айланишди

Хоразм вилоятида оммавий пахта терими 10 сентябрдан бошлаб юборилган. Вилоятдаги “Нажот” Инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатган хабарга кўра, пахта теримига асосан тиббиёт масканлари ва таълим муассасаси ходимлари, турли давлат бюджетидаги корхона ва ташкилотиларнинг вакиллари мажбурий равишда жалб қилинган.

“Уларнинг ҳар бирига “Мен пахта теримига ўз ихтиёрим билан ҳашарга ёрдам бериш мақсадида чиқаяпман” деган маънодаги тилхат ёздириб олинмоқда”, дея ёзади “Нажот” ташкилоти рахбари Ҳайитбой Ёқубов 17 сентябрда тарқатган хабарида.

Шунингдек у, ҳар куни кечаси бўладиган ҳокимлик мажлисларида, терим кампаниясини уддаламаган раҳбарларни ишдан бўшатиш таҳдидлари янграётгани, улар “ҳамманинг олдида турғазиб қўйилиб” изза қилинаётганини, билдиради.

“Нажот” ташкилоти, терим кампанияси даврида, Хива туманидаги “Янгиобод” шаҳарчаси маҳалла раислари Озиқ-овқат дўконларини беркитиб қўйишгани, Янгиарик, Боғот, Хонқа ва Хазорасп туманларида теримчилар 15 кунлик пулларини олишолмаётгани, 8-10 км узоқликдаги далага теримчилар пиёда қатнашаётгани, сифатсиз ичимлик суви билан боғлиқ шикоятлар келиб тушганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 8 август қароридан иқтибос келтириб: «2017 йилги пахта йиғим-теримига вояга етмаган ёшлар, шу жумладан, ташкилотлар, соғлиқни сақлаш ва маориф тизими ходимларини жалб қилиш мутлақ тақиқланади» дея баёнот берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 july 2019
Карлови Вари ўзбек амалдорлари ва уларнинг бандитлари учун севимли маскан. 2015 йилнинг ёзи иссиқ келди. Собиқ бош ўзбек менти ...
10 july 2017
7 июл куни Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда ўқитувчиларни, касбларига алоқасиз турли мажбурий меҳнатларга муттасил жалб этилиши масаласи кўтарилди. Журналистларнинг саволларига ...
13 february 2018
Президент Мирзиёев 13 февраль куни Давлат божхона қўмитаси раиси генерал Муиджон Тоҳирийни ишдан олиб, ўрнига Муроджон Азимовни тайинлади. Ўзбекистон ...
19 september 2018
«Йигирма иккита маҳкум ва яна шунча войсковой бирданига изо­лятор томон чопа бошлайдилар. Войсковойлар йўл бўйи маҳкумлар­ни дубинкалари билан савалаб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...