Кундалик
12 december 2017

Тошкентда Киночилар уйидаги санъат асарлари вайрон қилинишини суратга олган журналист ҳибсга олинди

12 декабр куни таниқли мустақил журналист, 45 ёшли Сид Янишев Тошкент шаҳридаги 61-милиция таянч пункти ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Уни милиция ходимлари Киночилар уйидаги санъат асарлари вайрон қилинишини суратга олаётган пайти ушлашган.

Тошкент вақти билан соат 15:50 да «Элтуз» нашри мухбири Сид Янишев билан бир лаҳза боғланишга муваффақ бўлди:

«УВДга олиб кетишяпти! Тамом, гапириш мумкин эмас!», дейишга улгурди у «Элтуз» мухбири қўнғироғига жавобан.

Сид Янишевнинг фейсбук орқали кейинчалик хабар қилишича, уни 6 соатгача ушлаб, кечқурун қўйиб юборишган.

Сид Янишев илгари рус тилидаги «Бизнес-Вестник Востока», «Зеркало XXI» рўзномалари мухбири бўлган. «Газета.ру», «Ferghana.ru», IWPR нашрлари билан ҳамкорлик қилган. У Марказий Осиё ПЕН-клуби аъзоси ҳамдир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 july 2019
Карлови Вари ўзбек амалдорлари ва уларнинг бандитлари учун севимли маскан. 2015 йилнинг ёзи иссиқ келди. Собиқ бош ўзбек менти ...
4 september 2023
2024 йил 1 январдан ҳисоблагичларсиз ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади. Рассом Туз
2 november 2024
“Биз учун ҳамма санъатлар ичида энг муҳими кинодур” деган эди пролетариат доҳийси Владимир Ильич Ленин ўтган асрнинг 1925 йили. Бугун ...
3 november 2020
Сураткаш Александр Барковский мулоҳазалари Ўтмишда Ўрта Осиёдаги бир қанча муаззам салтанатлар ва юксак маданиятли халқларга бешик бўлган бугунги Ўзбекистон ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...