Document UZ
31 august 2018

Ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғунов жаримага тортилди

Тошкентнинг Шайонтовур туман Маъмурий суди, 30 август куни таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, 67 яшар, Аъзам Турғуновни «ҳокимиятга бўйсунмаганлик»да айблаб бир минимал иш ҳақи миқдорида жаримага тортди.

Турғуновнинг «Элтуз» нашрига билдиришича, унинг жазоланишига одамларнинг норозилик чиқишини тасвирга олгани сабаб бўлган.

«Асли воқеа 29 август куни бўлди. Биз Малохат Эшонқулова билан Мамадали акани бирров кўриб келиш учун йўлда кетаётган эдик. Плакатлар кўтариб турган оломонни кўриб тўхтадик. Мен шу ерда видео ва расмлар олдим. Ўша ерда биттаси телефонимга ёпишиб олди. Мен уни итариб юбордим», деди Турғунов.

Унинг сўзларига кўра, шу билан у ерда қий-чув жанжал бошланган. Турғунов яна озроқ сурат олиб қайтмоқчи бўлганида, уни пойлаб турган милиция ходимлари ушлаб, қўлини қайириб машинага солиб олиб кетишган. Телефонини тортиб олишган.

Шайҳонтовур туман ИИБ бўлимида Турғунов унга, «митинг қилганларни суратга олиш мумкин эмас, милицияга қаршилик кўрсатиш мумкин эмас»лигини тушунтиришганини айтади.

Турғунов бунга эътироз билдириб, тақиқланган жойда эмас, кўчада тасвирга олганини айтган.

Турғуновнинг «Элтуз»га билдиришича, шу куни протокол хужжатлаштириб соат 14.30 дан соат кечки 18.30 гача уни ушлаб ўтиришади.

Кечки пайт, соат 19.00 ларда уни ушлаган милиция тезкор ходими Рустам Муродов уни Шайҳонтовур туман судига олиб боради.

30 август куни судя Зулунова Санжар, Маъмурий Кодекснинг 194 моддасига кўра энг кам иш ҳақи миқдорида жарима қўллайди.

Ҳуқуқ фаоллари, унга «оғирроқ жазо» қўлланилмаганига, жамоатчилик вакилларининг босими, жумладан судга, АҚШ элчихонаси вакили Питер Пол Галуснинг келиши сабаб бўлганини айтишмоқда.

Бироқ, Аъзам Турғунов «Элтуз» нашрига Мустақиллик байрамидан кейин суд қарори устидан ариза ёзиш ниятида эканини билдирди.

Узоқ йиллар ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган Аъзам Турғунов 2008 йили касб фаолияти сабаб 10 йилга қамалган. 2017 йилнинг 7 октябр куни озод этилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 april 2019
Ўзбекистон Олий суди жорий йилнинг 16 апрель куни журналист Бобожоновларга тегишли уйларни тортиб олиш тўғрисидаги суд қарорларини ўз кучида ...
19 august 2022
Бугун 19 август тарихий кун. 1991 йилнинг айнан 19 августида Ўзбекистоннинг мустақил бўлиши учун Москвада замин хозирланган кун. Ўша ...
23 december 2025
«Интилишларингизни камситишга ҳаракат қилувчи одамлардан узоқлашинг. Кичик одамлар доим шундай қилишади, лекин ҳақиқий буюк инсонлар сизга ҳам ишонч туйғусини ...
8 march 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Бизнинг миллиятчи мафкурамиз комммунистик мафкурага енгилди. Сабаб объектив эди. 70-йиллар ўзбек жамиятида – бир-неча киши ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...