Асосий мавзулар
8 january 2019

Швецияда террорчиликка алоқадорликда айбланаётган олти ўзбекнинг суди махфий залда бошланди

Швецияда террорчиликни молиялаш ва терактлар тайёрлашда гумон қилинган олти нафар ўзбек устидан суд 7 январь куни эрталаб Cтокгольм окгруг судининг махфий залида бошланди ва ўзбек таржимонлари етиб келмагани боис вақтинча кечиктирилди.

Соат 11.00 га яқин (битта ўзбек ва иккита рус таржимони етиб келгач) суд ўз ишини давом эттирди. Бундан аввал «Элтуз» ўз манбаларига таяниб маҳкаманинг Солна тумани судида ўтиши ҳақида хабар берган эди.

Уч нафар айбланувчи – Давид Идриссон (Фарҳод Тошмуҳаммедов), Бахтиёр Умаров, Отабек Абдуллаев кишанланган ҳолда суд залига келтирилди.

Бош прокурор Пер Линдквист (Per Lindqvist) суд ишини айблов томони хулосасини баён қилишдан бошлади.

Унинг билдиришича, швед махфий хизмати SAPO бўлажак жиддий миқёсдаги хавфнинг олдини олган. 

«Элтуз» нашри илгари хабар қилганидек, ўзбекистонлик Акромжон Эргашев, Ғулом Тожиев , Фарҳод Тошмуҳаммедов, Шоаҳмад Маҳмудов, Бахтиёр Умаров, қирғизистонлик Отабек Абдуллаевга қарши Стокгольм судида «Исломий давлат» (ИШИД террор ташкилоти)ни молиялаш ва Европа давлатларида кенг миқёсда террор актларига тайёргарлик кўриш айблови илгари сурилмоқда.

Судланувчиларнинг тўрт нафари 2018 йилнинг майида қўлга олиниб, уларнинг бири қўйиб юборилган. 29 декабрь куни яна уч нафар ўзбек ҳибсга олинган эди. Суд 11 февралига қадар давом этади. «Элтуз» нашри жараённи ёритиб боради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 march 2022
Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганига бир ой тўлди. Россия Украинани уч кунда босиб олади, деган башоратлар (улар орасида ғарб ...
15 june 2018
Бош прокуратуранинг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти 1 июнь куни Тошкент шаҳри прокурорининг собиқ ўринбосари 68 ёшли Мирағлам Мирзаевнинг ...
23 november 2017
1 ноябрдан бошлаб пойтахт бозорларида аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари учун зарур бўлган айрим турдаги маҳсулотларнинг энг юқори нархлари ўрнатилди. Тошкент ...
28 june 2021
Бу табиат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида жамоатчиликнинг халқаро банкларга қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида Бенквоч томонидан тайёрланган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...