Асосий мавзулар
8 january 2019

Швецияда террорчиликка алоқадорликда айбланаётган олти ўзбекнинг суди махфий залда бошланди

Швецияда террорчиликни молиялаш ва терактлар тайёрлашда гумон қилинган олти нафар ўзбек устидан суд 7 январь куни эрталаб Cтокгольм окгруг судининг махфий залида бошланди ва ўзбек таржимонлари етиб келмагани боис вақтинча кечиктирилди.

Соат 11.00 га яқин (битта ўзбек ва иккита рус таржимони етиб келгач) суд ўз ишини давом эттирди. Бундан аввал «Элтуз» ўз манбаларига таяниб маҳкаманинг Солна тумани судида ўтиши ҳақида хабар берган эди.

Уч нафар айбланувчи – Давид Идриссон (Фарҳод Тошмуҳаммедов), Бахтиёр Умаров, Отабек Абдуллаев кишанланган ҳолда суд залига келтирилди.

Бош прокурор Пер Линдквист (Per Lindqvist) суд ишини айблов томони хулосасини баён қилишдан бошлади.

Унинг билдиришича, швед махфий хизмати SAPO бўлажак жиддий миқёсдаги хавфнинг олдини олган. 

«Элтуз» нашри илгари хабар қилганидек, ўзбекистонлик Акромжон Эргашев, Ғулом Тожиев , Фарҳод Тошмуҳаммедов, Шоаҳмад Маҳмудов, Бахтиёр Умаров, қирғизистонлик Отабек Абдуллаевга қарши Стокгольм судида «Исломий давлат» (ИШИД террор ташкилоти)ни молиялаш ва Европа давлатларида кенг миқёсда террор актларига тайёргарлик кўриш айблови илгари сурилмоқда.

Судланувчиларнинг тўрт нафари 2018 йилнинг майида қўлга олиниб, уларнинг бири қўйиб юборилган. 29 декабрь куни яна уч нафар ўзбек ҳибсга олинган эди. Суд 11 февралига қадар давом этади. «Элтуз» нашри жараённи ёритиб боради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 may 2023
Cалом қадрли мухлислар Элтуз порталига келган навбатдаги бешта хатни ўқиймиз. Улар Ташкент, Қашқадарё ва Cамарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят ...
7 february 2017
«Адолат кўзгуси» газетаси анча вақтлардан буён пенсияси ёки нафақа пуллари ўзларининг розилигисиз пластик карточкага ўтказиб берилаётгани, бу эса турли ...
28 march 2022
Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи жамоатчилик фаоли Дилдора Боймуродовага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди.  ...
15 december 2017
14 декабрь куни HRW тадқиқотчиси Стив Свердлов Ўзбекистондаги расмий матбуотнинг иккиюзламачилиги ҳақида мақола чоп қилди. Podrobno.uz сайтида 5 декабрда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...