Асосий мавзулар
1 february 2019

Йўқолган йигитнинг мурдаси буғдой даласидан топилди

Гурлан туманида бедарак йўқолган 21 яшар Муроджон Бобохоновнинг жасади 31 январь куни буғдой даласидан топилди. Шу куни тушдан кейин мол боқиб юрган йигит мурдани кўриб қолган ва туман ИИБ ходимларига хабар берган, дея билдирди «Элтуз»га воқеа гувоҳларидан бири.

Унинг айтишича, бундан бир ой бурун – 31 декабрь куни тунги зиёфатдаги жанжалдан кейин йўқолган йигитни қидиришга Хоразм вилояти ИИБнинг 50 дан ортиқ ходими сафарбар қилинган.

«Лекин милиция ходимларининг қўлидан одам калтаклашдан бошқа нарса келмади. Товонига аёвсиз дубинка билан урилган йигитлардан бири юра олмай қолди», дейди у.

Терговга чақирилган гувоҳлардан бирининг «Элтуз»га билдиришича, қидирув жараёнида йигитнинг ўнлаб зиёфатдошлари тергов пайтида ички ишлар ходимлари томонидан калтакланган, Нурли йўл, Оқ олтин маҳалласида яшовчи 20-30 нафар шахс туман ИИБда 15 соатлаб ушлаб турилган.

10 январь куни Хавфсизлик кенгашининг селектор йиғилишида ИИВ фаолиятини қониқарсиз деб топган президент Мирзиёев уларни “погонни осиб олиб ликиллаб юрган порахўр” ва “cемизлигидан 10 метрга ҳам югура олмайдиган ва ўғрини қувиб етолмайдиган мешқорин ИИБ ходимлари”, дея атаган эди.

Жуманазар Қуролов,
«Eltuz»нинг Хоразм вилоятидаги
мухбири тахаллуси

Тағин ўқинг
28 october 2020
Рассом Туз
9 november 2023
Избоскан тумани Андижон вилояти таркибида таъсис этилганига 97 йил бўлган. Аммо, Элтуз суҳбатлашган избосканликлар, туман тарихида бирон ҳоким Серобиддин ...
18 february 2019
АҚШ пойтахти Вашингтонда Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Cotton Campaign халқаро коалицияси вакиллари билан учрашди. Бу учрашув коалициянинг йиллик стратегик йиғилиши ...
26 june 2019
Ниҳоят 23 июнь куни Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун қайта сайлов бўлиб ўтди. Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун 21 март куни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...