Кундалик
11 may 2019

Тинтув қилинган Маҳмуд Ражабнинг уйидан «Пайғамбарлар тарихи» китоби олиб кетилди

Хоразмлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражабнинг уйига 10 май куни соат кечқурун 18.30 да ўзларини BИБ ходимлари деб атаган 10 нафар шахс кириб келишган.

Бу ҳақда «Элтуз»га урганчлик маҳаллий журналист хабар берди. Шунингдек, унинг билдиришича, бу шахслар маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зокир Ваисов ва участка профилактика нозири Умрбойлар ҳамда Урганч шаҳридан олиб келинган «холислар» иштирокида Маҳмуд Ражабнинг уйида кечки соат 20.30 ларга қадар тинтув ўтказишган.

«Элтуз» суҳбатдошининг билдиришича, Маҳмуд Ражабга тинтув қилиш қарорини ўқиш ва танишиб чиқиш учун имкон берилмаган.

Тинтув жараёнида Маҳмуд Ражабнинг уйидан ноутбук, янги уяли телефон, бўш дисклар ҳамда Муҳаммад Солиҳнинг «Пайғамбарлар тарихи» китоби ва Ойдин Солиҳнинг табобат ҳусусидаги китоблари олиб кетилган.

Шунингдек, унинг уйидан фермерлар билан боғлиқ турли маълумотлар битилган 7 варақ қоғозни баённомада 7 та варақа топилди деб олиб кетишган.

Суҳбатдошга кўра, Маҳмуд Ражаб тинтув ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомага ўз ҳуқуқлари поймол этилганлиги ва тинтув қонун талабларига хилоф равишда ўтказилганлиги боис имзо чекишдан бош тортган.

Ҳозирги пайтда Маҳмуд Ражаб ўз уйида. Тинтув жараёни бошланиш жараёнида уйда унинг фақат ўзи бўлган. Турмуш ўртоғи ва болалари билан боғланишга ва уларга хабар беришга рухсат этишмаган.

У талаб қилаверганидан сўнггина иккита қўшнисини чақиришган. Шундан кейин томорқада юрган хотини хабар топиб келган.

“Элтуз” нашри 26 март куни Гуржистоннинг Тифлис шаҳридан қайтаётганида Тошкент аэропортида ушланган, Европа бирдамлик маркази семинарида қатнашган шоир Махмуд Ражабнинг ёнидан чиққан китоблар ва телефони мусодара қилингани ҳақида хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 october 2021
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судида 18 октябрь куни Миришкор тумани Чандир қишлоғида содир бўлган қотиллик жинояти юзасидан суд ...
28 december 2025
Муҳаммад Солиҳ САЙЛОВ Октябр ойининг охирида Каримов Ўзбекистонда президент сайлови бўлишини эълон килди. Сайлов 1991 йил 29 декабр кунига ...
13 may 2021
2005 йилнинг 13 майда «акрамийлар» деб аталган гуруҳ вакиллари Андижонда ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, қуролларни қўлга киритишган. Кейин улар ...
18 october 2018
18-19 октябрь кунлари  Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Россия президенти Владимир Путин Бухоро вилояти чегарасида қурилиши режаланган атом электр станциясининг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...