Cатира
12 august 2019

Cамарқанд ҳокими БМТ тарафидан террорчи дея эълон қилинганларга тўн кийдирди

«Толибон» ҳаракати раҳбарининг ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда ошиғич эҳтиром билан кутиб олингани расмий Қобул эътирозига сабаб бўлди.

Кўпгина халқаро рўйхатларда террорчи дея номи зикр қилинадиган «Толибон»нинг Доҳадаги сиёсий қаноти раҳбари Мулла Абдулғани Бародарни 8 август куни Ўзбекистон ташқи ишлари вазири Абдулазиз Комилов азиз меҳбон мақомида қабул қилди.

Самарқанд ҳокими Толибон ҳаракати раҳбарига тўн кийгазмоқда

Вазирлик хабарида айтилишича, «Толибон» ҳаракатининг сиёсий офиси раҳбари афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифини астойдил қўллаган.

9 август куни БМТ тарафидан террорчи дея эълон қилинганлардан таркиб топган «Толибон» делегацияси Самарқанд яқинидаги Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди ва ўша ерда жума намозини ўқиди.

«Толибон» делегациясига Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамроҳлик қилган.

Турдимов афғонистонлик жангарилар вакилига олтин билан тикилган тўн кийдириб, улар шарафига қўй сўйган.

Ўзбекистонда «Толибон» делегациясига алоҳида эҳтиром кўрсатилиши расмий Тошкентга Кремль тарафидан берилган топшириқ ижроси сифатида талқин қилинмоқда.

«Толибон» сўнгги ярим йил ичида Москвага икки бор ташриф буюриб, пилиги кўтарилган эди.

Ташрифлар Москванинг Вашингтон билан алоқалари ўта салбийлашган даврга тўғри келмоқда.

2003 йилда БМТ «Толибон» ислом ҳаракатини бир овоздан террористик ташкилот деб расман тан олган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 october 2015
Кеча бозорга боргандим дигин, катта ровотни бекитиб Истам исваркачи исварка қип ташапти, катта биноларди тепасига «Барча янтоқ теримига», «Янтоқ ...
27 april 2023
Хивада 1920 йилнинг 27 апрелида Хоразм Республикасини тузиш бўйича таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда кўп йиллардан буён «Хива» шаклида ишлатилиб ...
25 april 2019
1719 йилнинг 25 апрелида инглиз ёзувчиси Даниел Дефога шуҳрат келтирган (1660–1731) «Робинзон Крузо» (ингл. Robinson Crusoe) романи босмадан чиқди. ...
7 august 2025
Ташаббусли бюджет лойиҳасининг иккинчи мавсуми бошланди. Вобкент туманида ҳар йили 10-11 лойиҳа ғолиб бўляпти. Ғолиб лойиҳаларнинг аксарияти мактаб ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...