Кундалик
26 january 2016

Диний идора Каримов китобини Навоийдан устун қўйди

Ўзбек расмий рухонийларини тамсил қилган нашр ҳар бир фуқаро ўқиши керак бўлган китоблар рўйҳатини белгилади.

“Ҳар бир ўзбек ўқиши керак бўлган 100 китоб” ижтимоий тармоқлардаги сўровномалар асосида аниқлангани айтилсада, унинг муаллифлари тадқиқотнинг қачон ва қайси тармоқда ўтказигани ҳақида ҳеч нарса билдиришмайди.

Интернетдан фойдаланувчилар ўртасида ўтказилиб, info.islom.uz сайтида эълон қилинган бу сўровнома репрезентатив бўлмасада, аҳоли орасида диний адабиётларга эътибор юқори эканини англатади.

Эҳтимол сўров иштирокчилари айни сайт ўқувчилари бўлишгани учун ҳам диний китобларни танлашгандир, бироқ, ушбу “тадқиқот”нинг эътиборга лойиқ томони, ҳам диний, ҳам дунёвий адабиётларнинг аралаш жавонга жойлашишидадир.

Масалан Рабғузийнинг “Анбиёлар қиссаси” 22-нчи, Расул Ҳамзатнинг “Менинг Доғистоним” асари 23-нчи рақамда келган.

Шунингдек рўйҳатда дунё классикаси намуналари бўлган Габриэл Маркеснинг “Юз йил танҳоликда” асари, Франц Кафканинг “Жараёни”, Пауло Коэльонинг “Кимёгари”, Экзюперининг “Кичик шахзодаси” киритилган.

Қуръон ва Ислом Каримов…

Сўровнома “натижалари”нинг янада ажабланарли томони, рўйҳатнинг бошида Қуръони Карим, ва ҳадислардан сўнг, дастлабки ўринга ўзбек давлатчилиги ва шахсан Президентга оид (!) асарларининг чиқарилишидадир.

Рўйҳатда тўртинчи ўринда, Ислом Каримов асарларидан бир тиш пастга Ҳазрати Алишер Навоий асарлари ва бошқа мумтоз китоблар жойлаштирилган.

Сайтнинг фаҳрий жавони шу билан тугайди. Каримовдан бошқа ўзбек сиёсий арбобларининг китобларини рўйҳатнинг “Шунингдек қуйидаги китоблар ҳам тавсия этилди” деб номланган қисмида ҳам ортиқ учратмаймиз.

Шунингдек қуйидаги китоблар…

Ислом Каримов ва Алишер Навоийдан кейин, Ўзбек китобхони Имом Бухорий, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Аҳмад Мақсудий, Раҳматуллоҳ Обидов асарларини, ундан ҳам сўнг Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлари” ва Соғунийнинг “Туркистон қайғуси”ни ўқиркан.

Диний сайт китобдорининг диний-дунёвий аралаш тартиби Бобур, Лев Толстой, Пиримқул Қодиров, Фирдавсий бўлиб давом этаркан, тағин жуда кўп таниш ва нотаниш муаллифларга кўзимиз тушади.

Шунингдек у, “Калила ва Димна”, “Минг бир кеча”, “Шайтанат” китоблари қаторида, “Хулофаи Рошидийн”, “Оиша розиаллоҳу анҳо” ва Имоми Заҳабийнинг “Гуноҳи кабиралар” каби диний китобларни ўқиши лозим.

Китоблар Ўзбекистонда қанчалик хатарсиз?

Диний адабиётлардан тағин, Ўзбекистон ичида фаолият юргизаётган Исломий сайт Термизий, Ҳузарий, Абу Ҳанифа, Таҳовий, Имом Ғаззолий, Сўфи Оллоёр, Аҳмад Яссавийларнинг машҳур китобларини келтиради.

Бироқ, Ўзбекистонда диний китобларнинг қанчалик хатарсиз эканини изоҳламайди. Айни пайтда Жиззахда исломий экстремизмда айбланаётган армани ва унинг шерикларига қарши Ўзбекистон расмий нашриёти чоп қилган диний китоблар асосий далил сифатида қўлланилмоқда.

Негадир, ўзбек китобхони Даниел Дефо, Дюма, Драйзер, Достоевский, Булгаков асарлари қаторида Ҳуршид Дўстмуҳаммад, Ғафур Ғулом, Абдулла Орипов, Ўткир Хошимов, Манноп Эгамбердиев асарларини ўқиркан, Муҳаммад Солиҳ ва Рауф Парфи асарларини назардан қочиради. Ёки бу муаллифларнинг асарлари ўзбеклар ўқиши керак бўлган юз китобга кирмаган.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 november 2025
Навоий давлат университети Санъат ва спорт факультетининг «Жисмоний маданият» кафедрасида ўқитувчилардан 200 минг сўмдан мажбурий равишда пул тўпланаётгани ҳақида ...
7 october 2020
Комил Аллламжонов томонидан асос солинган, ҳайдовчиларни ўқитишга ихтисослашган Avtotest Report компанияси 2017 йилда ҳукумат қарори билан тўла монополия ҳуқуқини ...
11 june 2016
“Кўча тозалаш, пахта терими ёки ғўза чопиғига чиқариладиганлар ҳам эндиликда ўқитувчию дўхтирлар бўлиб қолди”, – дейди Eltuz.com нашрига бугун ...
9 march 2020
Коронавирус: Мен ҳам кирсам майлими? Эшикбон: Президентимиз коронавирусни киритманглар, деб буюрган! Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...